Асосий мавзулар
21 июн 2017

Хитой ариси чаққан икки андижонлик врач назоратига олинди

Андижонлик шифокорларнинг берган маълумотларига кўра, кейинги пайтларда ари чақишидан шикоят қилиб мурожаат қилувчи беморлар тез-тез учрамоқда.

Бу беморларнинг аксарияти Хитой ариси чаққанлигини айтишган.

eltuz.com © 2017

Элтуз мухбири суҳбатлашган энтомолог мутахассиснинг таъкидлашича, Арил, яъни Хитой ариси кейинги йилларда Андижонда сезиларли даражада кўпайган.

«Яқинда шифохонамизга Хитой ариси чақди деб бирданига 2 киши мурожаат қилди. Улардан бири оғриқсизлантирувчи укол қилганимиздан кейин ҳам яна қайтиб келди. Уйида нафаси қисиб қолган эмиш.Умуман ари чақиши астма, аллергик касалликлари бор беморларга жиддий кўнгилсизликлар олиб келиши мумкин», дейди АДТИ клиникаси шифокорларидан бири .

Бизнинг ариларни ниши ўтмас эди

Хитой ариси чаққан беморлар, бунинг ҳашаки ариларникидан анча оғриқли кечишини айтишади.

«Хитой арисининг заҳри қаттиқ» eltuz.com © 2017

«Ари чақса уйда ўзим дарров помидорни кесиб туриб чаққан жойга қўйволардим, ўтиб кетарди. Бу ари ўзимизнинг оддий ариларга ўхшамайди, оёқлари узун-узун ва оч сариқ. Чаққандаям шунақанги оғриқ берарканки, бутун аъзойи баданим,суякларимгача зирқираб кетди», дейди ари чаққанларнинг бири.

Энциклопедияда ёзилишича, арилар, арисимонлар – чақувчи пардақанотлиларнинг катта оиласи ҳисобланади. Ариларнинг панжалари туклари билан бирга чанг йиғувчи аппаратни ҳосил қилади, узун хартуми эса гулдан нектар йиғишга мослашган. Ариларга 7 оила, 30 мингдан кўпроқ тур киради. Юртимизда уларнинг асалари, оддий чигитак ари, қовоқари, қизил ари, қора ари каби турлари учрайди.

Арилнинг Хитой моллари орасида келатганини айтишади. eltuz.com © 2017

Кейинги пайтларда эса Арил, яъни Хитой ариси хам кўпаймоқда.

«Ширпотреб»га қўшилиб ари ҳам келмоқда

Маълумотларга кўра бу хашорат Ўзбекистонга Хитойдан юк ташувчи контейнерлар орқали кириб келган.

«Асаларидан фарқли равишда бу арилар асал тўпламайди, гул чанги йиғмайди, прополис ишлаб чиқармайди ва хатто ўсимликларни чанглатмайди. Хитой ариси ҳам қовоқари каби йиртқич, агар ҳаддан ташқари кўпайиб кетса, асалариларга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Лекин ҳозирча бунақа холатни кузатмадим», дейди андижонлик Бахтиёр исмли асаларичи.

Унинг кузатишича, арилнинг вилоятда кўпаяётгани аниқ. У бу арининг шийпонларда, мажнунтол экилган жойларда уяси кўп бўлишини айтади.

Ўлдириб қутуласиз

eltuz.com © 2017

Мутахассиснинг маълум қилишича, Ўзбекистонга кейинги йилларда Хитой ариси ва одамлар Америка ариси деб атаётган қора арилар кириб келган ва кўпаймоқда. Унинг таъкидлашича, қулай табиий шароит ва иссиқ иқлим Хитой арисининг кўпайишига сабаб бўляпти. Ҳозирча бу ҳашоратга қарши курашишнинг ягона йўли – уни ўлдириш.

«Уясини топиб йўқ қилиш керак, агар шу тарзда кўпайиб бораверса, биологик усул билан курашиш йўлларини излаб топиш лозим.Бунинг учун олимлар унинг кушандасини яратишлари керак бўлади», – дейди мутахассис.

Хитой ариси Ўзбекистонни ишғол қилмоқда

Одамларнинг айтишларича, илгари арилар бу даражада кўп эмасди. Кўпчилик фуқаролар бунда рамзий маъно борлигига ҳазил аралаш шама қиладилар.

«Хитой давлати моллари бутун дунёни эгаллаётганидек, Хитой арилари ҳам энди бошқа давлатларни забт этишга аҳд қилган кўринади», -дейди андижонликлардан бири.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 май 2018
Ўзбекистонда бу йилги 9 майни эски совет анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Бу тадбирлардан, «Элтуз» нашри ...
6 апрел 2016
Ўзбекистондаги партияларнинг нашрларини кўздан кечириб, уларнинг парламентдаги депутатларига ўз сайловчилари билан огоҳлик, ҳушёрлик, «ёт ғояларга қарши кураш» мавзуларида учрашувлар ...
16 октябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев, Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» музей қўриқхонаси ҳудудидаги «Пахлавон Маҳмуд» зиëрат мажмуасига борганида, бу масканнинг таъмирланиши юзасидан ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. Буларнинг баъзисини ўқиб кулгингиз ...
Блоглар
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...
3 декабр 2018
Мана бу расмларда кўриб турганингиз Суриянинг Идлиб ёхуд Ҳалаб шаҳарларидаги биноларнинг эмас, Ўзбекистон Республикаси Навойи ...
3 декабр 2018
“Ўз газингни ўзгага бериб, таппи ёққан ўзбегим”, дея совет даврини ёмонлаган халқимиз ўзининг замонавий тарихида ...