Асосий мавзулар
22 июн 2017

Фарғоналик ўқитувчи: «Президент келиб кетса, ишимиз енгиллашса керак»

Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди.

“Шукур” – деди Элтуз мухбири билан суҳбатлашган учкўприклик ўқитувчи. Унинг сўзларига кўра, деярли беш ойдан буён президент келади деб, уларни кўча тозалашга чиқаришаётганди.

«Бундан ташқари ипак қурти боқиш, ғўзаларни чопиқ ва ягана қилиш ҳам бизнинг зиммамизда эди. Энди президент келиб кетса анча ишимиз енгилласа керак», дейди у.

Элтуз мухбири, айни ташвишлар юзасидан бир қанча халқ таълими вакилларини суҳбатга тортди.

Икки йил – таътилсиз

Апрел ойидаги чиқишларидан бирида Мирзиёев давлат амалдорлари учун ўзига ҳос «фавқулодда вазият» эълон қилган, икки йил давомида улардан суткасига 18 соатдан ишлаб беришни талаб қилганди.

Унинг гапларидан кейин Фарғонада ҳам бюджет ташкилоти ходимларининг иши анча кўпайиб қолганлигини кузатиш мумкин.

«Одатда ҳар йили 6 июндан 18 июнгача барча ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиб бўларди. Аммо бу йил ўқитувчиларга таътил йўқ экан. Бугун далага пахта чопиғига бордик», дейди элтуз мухбири суҳбатлашган фарғоналик ўқитувчи.

Чопиқдан ташқари, пахта зараркунандаларига қарши курашиш ҳам ўқитувчилар зиммасида.

Шу кунларда улар қишлоқ биолабараторияларида етиштирилган, зараркунандаларга қарши ҳашоротларни пахта даласига тарқатиш билан ҳам овора бўлишмоқда.

«Эртага далага чиқиб, пахтага қурт қўйишга борадиган ўқитувчилар рўйхатида ҳам борман», дейди яна бир ўқитувчи аёл.

Таъмир ҳам, ҳаражат ҳам ўқитувчилар ҳисобидан

Президентнинг келишига Учкўприк туманидаги Кенагас қишлоғида жойлашган Ҳазиний шоирнинг ҳилхонаси атрофидаги беш-олтита ҳовлининг ташқи деворларини суваш, бўяш мажбурияти ҳам ўқитувчилар зиммасига тушган.

«Ўқитувчилардан пул йиғиб, краска олдик, уста топиб ўша хонадонларни таъмирлаб бердик. Энди Президент келиб-кетгандан кейин дам олсак керак. Унгача пахтани чопиғини қилиб, қуртини ҳам қўйиб бўламиз» дейди Учкўприклик ўқитувчи.

Бу ҳолат вилоятнинг барча туманларида кузатилмоқда. Масалан Бувайда туманидаги Пошшопирим номли зиёратгоҳ ҳам президент ташрифига ободонлаштирилмоқда.

Маблағ эса тағин ўқитувчиларнинг чўнтагидан чиқмоқда.

Насима Даврон қизи
Фарғоналик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 март 2023
16 мартга белгиланган Рауф Парфи ҳайкали тақдимоти 27 мартга кўчирилди. Тақдимот шоирнинг 80 ëшга тўлиши арафасида бўлади.
19 январ 2019
Таниқли ўзбек театр ва кино актёри Пўлат Саидқосимов 87 ёшида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказидаги 6 cоат давом этган ...
11 сентябр 2020
«Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан»,- деди бугун эрталаб қишлоқдошларимдан бири. ...
11 июл 2018
Шу йилнинг 13 июлидан Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтиришга изн берувчи қарор лойиҳаси муҳокамаси тўхтатилади. Лойиҳага кўра, 90 минимал иш ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...