Кундалик
27 июн 2017

“Биз пахта теримидан воз кеча олмаймиз”

ҲRW ва «Ўзбекистон Германия Форуми»нинг “Биз пахта теримидан воз кеча олмаймиз” номли ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати 2015 ва 2016 йилларда талабалар, ўқитувчилар, тиббий ходимлар, бошқа давлат идоралари хизматчилари ва хусусий соҳа вакилларини пахта йиғим-теримида қатнашишга ҳамда 2016 йил баҳорида уларни пахта далаларидаги чопиққа ва яганага мажбур қилгани ҳақида сўз юритилади.

Ҳисоботга мажбурий меҳнатдан жабр кўрганлар билан интервьюлар, ҳукуматдан сиздирилган ҳужжатлар ва ҳукумат расмийлари баёнотлари асос қилиб олинган. Унда Жаҳон банки лойиҳасига кирган битта ҳудудда катталар ва болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари ҳужжатлаштирилган, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган бошқа лойиҳалари ҳам мунтазам давом этиб келаётган мажбурий меҳнат ҳолатлари билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли юқори экани, чунки бундай ҳуқуқбузарликлар тизимли тусдалиги кўрсатиб берилади. Бундан ташқари, ҳисоботда Жаҳон банкининг мамлакат қишлоқ хўжалигиги бошқа лойиҳаларида болалар меҳнатини қўллаш эҳтимоли сезиларли даражада юқорилиги билдириб ўтилади. Шу билан бирга, Ўзбекистондан катта миқдорда пахта харид қилаётган компаниялар, ҳеч бўлмаганда қисман мажбурий меҳнатдан фойдаланиб етиштирилган маҳсулотни олаётгани эҳтимоли юқоридир.

Мазкур ҳисоботда айтилишича, ҳукумат кўп ҳолларда амалдорлари воситасида ўз фуқароларини улар пахта далаларида ишлашдан бош тортгудек бўлса, ишдан бўшатиш, қонун бўйича олишга ҳақли бўлган болалар учун нафақалар ва бошқа тўловлардан маҳрум этиш ёки мактаб, коллеж ва университетлардан ҳайдаш билан таҳдид қилиб келади.

Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини, айрим ҳолларда болаларни пахта далаларида мажбуран ишлатиш амалиётига чек қўймагунига қадар Жаҳон банки ушбу мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини молиялаштиришни тўхтатиши лозим. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш орқали Жаҳон банки амалда ҳукуматнинг суиистеъмол қилиш фактларини яширишга замин яратиб, масъул компаниялар ва ҳукуматлар ўртасида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳолат юзасидан чалкашликлар келтириб чиқаряпти.

Якуний ҳисоботнинг батафсил таҳлилини бу ерда ўқинг.

Тағин ўқинг
17 декабр 2021
Рассом Туз пиво қучоқлаган аёл карикатурасини чизиб тармоққа қўйди. “Расмга изоҳ ёзинг. Энг яхши изоҳлар «Элтуз»да нашр этилади”. Жавоблар ...
29 ноябр 2017
28 ноябрь куни Ўзбекистон иқтисодиёт вазири 61 ёшли Галина Саидова ҳамда Ўзбекистон ташқи савдо вазири 57 ёшли Элёр Ғаниев ...
15 март 2016
Бухоро вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази сертификат бериш бўлими мудири Ҳожи Сафаров пора билан ушланди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига ...
10 апрел 2017
«Оила ва жамият» газетасида (05.04) «Нега топганимизда барака йўқ?» мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...