Асосий мавзулар
30 июн 2017

Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телеканалига рахбар бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди.

Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ёшлар ҳаракати қурултойи билан қўшиб ўтказилган селектор йиғилишида билдирди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек «Камолот» тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тузилганини эълон қилди.

Эндиликда Давлат ташкилоти саналадиган Ёшлар иттифоқи нуфузи кўтарилиб, унга «Ёшлар» телеканалининг 50 фоиз улуши ҳам қўшиб берилди.

Президент Мирзиёев рахбари этиб Назарбековнинг тайинланишини, телеканалда ёшларга таъсир ўтказа оладиган шахс кераклиги билан изоҳлаган.

Каримов даврида катта саҳнадан «сал чеккага сурилган» Назарбеков Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин тағин юксала бошлаган, бир қанча санъаткорлар билан Тошкентдаги катта қурилишларга ҳисса қўшиш «ташаббуси билан» танилганди.

Шунингдек, яқинда унинг Давлат идоралари корпоратив базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланилиши ҳақидаги шикояти ҳақида Элтуз нашрида мақола чоп этилганди.

2 июн куни «Ўзбекконцерт» идораси йиғилишида Назарбеков Маданият вазирлигида махсус тижорат бўлими очиш ва артистларнинг корпоративлардаги хизмат ҳақини шу бўлим орқали тўлаш таклифини киритганди.

1974 йилндижонда туғилган Озодбек Назарбеков Тошкентдаги Санъат институтини тугатган яккахон санъаткордир.

2007 йили у Ўзбекистон халқ артисти, 2012 йили Қорақалпоғистон халқ артисти унвонларини олган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2018
Боғчадаги болаларни ургани видеоси тарқалган, Жиззах шаҳрининг «Наврўз» номли 39-боғча тарбиячиси 37 яшар Моҳира Маматқулова ишдан бўшатилди. Уч нафар ...
5 май 2015
Бизда кўп нарсалар тақиқланган: ҳар қандай мафкура, дин, ўзгача фикрлар.  Тақиқлар шу даражада кўп ва хилма хилки, Масяна ҳақидаги ...
29 март 2018
1976 йилнинг 29 мартида АҚШ кинокадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди. Бу Милош Форманнинг “Какку уяси ...
22 феврал 2016
Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 феврал куни “Murad Building” ширкати рахбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот ...
Блоглар
19 апрел 2018
Президент Мирзиёевнинг педагог ва шифокорларни мажбурий ишларга жалб этмаслик талабларидан сўнг Тошкентда 17 апрель куни ...
19 апрел 2018
Дўппидўз чевар Ҳамида Юнусова 25 йилдан буён дўппи тикади. Бу ҳунар унга оилавий анъана бўлиб, ...
18 апрел 2018
Промка ҳожатхонаси орқасидаги катта ўра нажас билан лиқ тўла. Қўлида учи айри узун хода ушлаган ...