Асосий мавзулар
12 июл 2017

Жазирама слогани: Ўз термометрингга ишон!

Андижонда ҳаво ҳарорати кўтарилган сайин одамлар фавворалар ёни ва сув бўйларига ўзини урмоқда, об ҳаво даражаси ҳақидаги расмий маълумотларга ишонишмаяпти. Фото: фейсбукдаги uzmdk саҳифасидан

Айрим шаҳарликларнинг айтишича, уйлардаги термометр кўрсаткичи ҳаво ҳароратини +52 даража кўрсатган.

«Кейинги 3 кун ниҳоятда иссиқ бўлди. Нафас олиш жуда қийинлашиб кетди. Ҳатто тунда ҳам вентилятор ёқиб ётишга мажбур бўляпмиз. Бугун эрталаб шамоллаганимдан овозим бўғилиб қолибди», дейди шаҳар марказидаги уйлардан бирида яшовчи Шаҳноза.

Иссиқ уриб касал бўлганлар кўпайди

Жазирама об-ҳаво шароити одамларни анча қийнаб қўйгани кузатилди.

Юқори ҳароратдан айниқса ёши катталар, қон босими юқори бўлган беморлар ва нафас қисишидан азият чекувчилар қийналишмоқда.

Шифокорларнинг айтишларича, жазирама об-ҳаво аҳоли орасида ўткир ичак касалликлари, шунингдек шамоллаш-тумов, йўтал, ангина касалликларини кенг тарқалишига ҳам олиб келмоқда.

«Ҳозир деярли ҳар бир хонадонда бемор бор, Ҳар йили ёз мавсумида деярея, дезинтерия каби ўткир ичак касалликлари кўп кузатилса, бу йил улар қаторига ўткир респиратор касалликлари ҳам келиб қўшилди. Одамлар буни грипп деб аташяпти. Аслида грипп эмас, шамоллаш билан боғлиқ касалликлар. Ҳаво ўта исиб кетганидан терлаб туриб муздек ичимлик ичиш, терлаган ҳолда совитгични ёқиб ўтириш билан одамлар шамоллаяпти» дейди дейди шифокор Д.Н.

Тойлоқовдан қолган идора ëлғон айтмоқда

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати республикадаги уч кунлик об-ҳавони башорат қилар экан, 6 июлдан 9 июлга қадар айрим жойларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилишини эълон қилганди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ишловчи манбанинг айтишича, уларга бундай об-ҳаво 15 июлгача сақланиб туриши ҳақида маълумот келган. Айниқса 11-12 июл кунлари ҳарорат янада ошиши мумкин.

«Телевизорда +45 даража деб беряпти, аммо бу реал кўрсаткич эмас, Куни кеча Кореяда ишловчи ўғлим қўнғироқ қилганди. Корея ОАВ лари Ўзбекистондаги ҳаво ҳароратини +58-60 даража атрофида деб бераётган эмиш. Шунга ўғлим биздан жуда хавотирланибди» дейди яна бир ватандош.

У қон босими юқори бўлгани учун хотинини тоққа, сиҳатгоҳга жўнатиб юборганини айтади.

Вазирликдан СМС

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳар бир фуқаронинг қўл телефонига куннинг ўта исиб кетиши ҳақида огоҳлантириб махсус СМС-хабар жўнатмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ОАВ ларида иссиқдан қандай қилиб сақланиш борасида чиқишлар қилиняпти.

Бироқ аҳолининг эътироз билдиришича, мамлакат ватандошлари об-ҳаво борасидаги ҳақиқий рақамларни билишга ҳақли. Юқори ҳароратни пасайтириб кўрсатиш билан Гидрометереология маркази эл ишончини йўқотмоқда.

«Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вазиятда давлат ташкилотларида ишлаётган ишчи ходимларга имтиёзлар ажратилиши керак бўлади. Бепул сут маҳсулотлари, тоза ичимлик суви, қисқартирилган иш куни ва хоказо. Шу сабабли бизда юқори ҳароратни пасайтириб кўрсатиш холатлари бор» , дейди ФВ бошқармасида ишловчи манба.

Термометр савдоси авжида

Айни кунларда бозордаги махсус ҳудудда сотилувчи термометр (ҳаво ҳароратини ўлчовчи асбоб) анча тақчиллашган. Кўпчилик шаҳардаги йўлчироқлар устига ўрнатилган термометрларга ишонмаётгани сабабли, бундай асбоб ўз рўзғорида бўлишини истамоқда.

Ёши улуғ бир отахоннинг айтишича иссиқ ҳам совуқ ҳам 3 кун. Яъни ўта иссиқ кунлардан сўнг ҳаво салқинлашиб ёмғир ёғиши мумкин.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 май 2017
Украиналик қўшиқчи Жамала ўтган йили «Евронигоҳ» қўшиқ танловида ғолиб чиқиши ортидан 2017 йилги қўшиқ танлови Украинада ўтди. 13 май куни Киевда якунланган ...
20 июл 2016
Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ...
30 октябр 2019
Таниқли ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубовнинг бу фикрлари 2008 йилнинг июнида машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан «Озодлик» ...
25 декабр 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...