Асосий мавзулар
4 сентябр 2017

Муҳаммад Солиҳ Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилди

Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Муҳаммад Солиҳнинг ўзи Элтуз мухбирига айтиб берди.

Солиҳга кўра, ўтган ҳафта Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига оид биноларда осилган қидирув рўйхатларидан унинг ва укаси Мақсуд Бекжоннинг исми олиб ташланган.

Солиҳнинг айтишича, Интерпол қидирув рўйхатидан ҳам унинг исми олиб ташланган.

Элтуз мухбири якшанба куни Интреполнинг интернетдаги саҳифасига кириб, ҳақиқатдан ҳам Муҳаммад Солиҳнинг исми йўклигини кўрди. Ўтган ҳафта айни саҳифада Муҳаммад Солиҳнинг исми қидирув рўйхатида мавжуд эди. Ҳозир Туркияда истиқомат қилаётган 68 яшар Муҳаммад Солиҳ 1999 йил Тошкентдаги феврал портлашлари ортидан 15,5 йилга ҳукм қилинган ва халқаро қидирувга берилган эди.

2001 йили у ўзбек ҳукумати сўровига кўра, Прага аэропортида ушланган, бироқ, Прага суди иш сиёсий дастакланганини ҳисобга олиб Солиҳни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қароридан воз кечган эди.

Каримов ўлимидан сўнг, Ўзбекистон сиёсий режимида озроқ юмшаш кузатилмоқда.

Шу йилнинг февралида Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бекжон 17 йиллик жазодан сўнг турмадан озод қилинди. Уни феврал портлашларига алоқадорликда айблаб қамашган, бироқ бу айблов ҳеч бир исботини топмаган эди.

1990 йили Муҳаммад Солиҳ «Эрк» Демократик партиясига асос солди. У Ўзбекистонда президентлик сайловларида иштирок этган Ислом Каримовнинг ягона реал сиёсий мухолифи ҳисобланади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 август 2020
Киев марказида банкни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон ватандоши бир неча соат давомида муассаса директорини гаровда ушлаб турганидан сўнг ...
7 август 2023
Элтузнинг Навоийдаги мобил мухбирига кўра, видеодаги аёл Навоий шаҳар «Умид» МФЙ, И.Каримов кўчаси 88а-уй, 54-хонадонда яшовчи Ахмад-Охунова Гулнора Ҳақбердиевна ...
13 март 2017
Ўзбекистон матбуоти Кадрлар тайёрлаш миллий дастури туфайли мамлакатда таълим тизими қанчалик «ютуқларга эришгани», «дунёда тан олингани» тўғрисида оғиз кўпиртириб ...
21 ноябр 2022
Салом қадрли мухлислари. Бугун 21 ноябр. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.+++Каттақўрғонда итни темир билан уриб ўлдирган ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...