Асосий мавзулар
18 сентябр 2017

Хоразм. Ўқитувчи ва шифокорлар асосий теримчиларга айланишди

Хоразм вилоятида оммавий пахта терими 10 сентябрдан бошлаб юборилган. Вилоятдаги “Нажот” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарга кўра, пахта теримига асосан тиббиёт масканлари ва таълим муассасаси ходимлари, турли давлат бюджетидаги корхона ва ташкилотиларнинг вакиллари мажбурий равишда жалб қилинган.

“Уларнинг ҳар бирига “Мен пахта теримига ўз ихтиёрим билан ҳашарга ёрдам бериш мақсадида чиқаяпман” деган маънодаги тилхат ёздириб олинмоқда”, дея ёзади “Нажот” ташкилоти рахбари Ҳайитбой Ёқубов 17 сентябрда тарқатган хабарида.

Шунингдек у, ҳар куни кечаси бўладиган ҳокимлик мажлисларида, терим кампаниясини уддаламаган раҳбарларни ишдан бўшатиш таҳдидлари янграётгани, улар “ҳамманинг олдида турғазиб қўйилиб” изза қилинаётганини, билдиради.

“Нажот” ташкилоти, терим кампанияси даврида, Хива туманидаги “Янгиобод” шаҳарчаси маҳалла раислари Озиқ-овқат дўконларини беркитиб қўйишгани, Янгиарик, Боғот, Хонқа ва Хазорасп туманларида теримчилар 15 кунлик пулларини олишолмаётгани, 8-10 км узоқликдаги далага теримчилар пиёда қатнашаётгани, сифатсиз ичимлик суви билан боғлиқ шикоятлар келиб тушганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 8 август қароридан иқтибос келтириб: «2017 йилги пахта йиғим-теримига вояга етмаган ёшлар, шу жумладан, ташкилотлар, соғлиқни сақлаш ва маориф тизими ходимларини жалб қилиш мутлақ тақиқланади» дея баёнот берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
16 ноябр 2015
Бу муаммо Ўзбекистоннинг қўшни Афғонистонга электр экспорт қилувчи ҳудудларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Ўзбекистондаги электр ўчиши билан боғлиқ азалий ...
2 март 2016
Бугун, мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсоннинг туғилган куни. Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти ...
13 декабр 2016
Президент сайлови ўтар-ўтмас матбуот худди Ислом Каримов давридаги ҳолатига қайтди-қўйди. «Йўлчи юлдузи»ни бир муддат йўқотиб қўйган партия нашрлари ҳатто ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...