Асосий мавзулар
20 сентябр 2017

Фарғона Олий ўқув юртларида пахта терими боис ўқиш тўхтатилди

19 сентябр куни Фарғона вилоятидаги Олий ўқув юрти талабаларига пахта терими муносабати билан ўқиш тўхтатилгани билдирилиб, тушликда уйларига кетишга рухсат берилди.

20 сентябр эрталабдан вилоятдаги барча олий ўқув юрти талабалари пахта теримига жўнаб кетиши маълум қилинди.

Пахта терадиган этак ҳам теримчи ҳисобидан

«Элтуз» мухбири суҳбатлашган яна бир талаба вилоят марказидан узоқда яшашини билдиради. Унинг сўзларига кўра эрталаб ўқишга келишганида бу гап йўқ эди. Иккинчи парадан чиқишганидан сўнг гуруҳ рахбари кириб, «Ҳозир ҳамма уй-уйига кетаверсин, эртага соат 7 дан кечикмасдан пахтага кетадиган бўлиб келинглар!», деган.

«Вақтдан ютиш учун йўлдаёқ аямга телефон қилдим. Аям Қўқон буюм бозорига бориб турдилар. Биргалашиб бозор қилдик. Бўз матосининг бир метри 3-3,5 минг сўм. Этак қилиб тикилгани 5-5,5 минг сўмдан сотилаяпти. Уйда тикув машинамиз бор. Ўзимиз тикиб олаверамиз, деган ниятда бўз олдик» дейди у.

Кўрпа-тўшак билан келиш айтилган

Қўқон педагогика институти талабаларига ҳам 20 сентябрдан пахтага чиқиш буюрилди.

Институт рахбарларидан бирининг «Элтуз» мухбирига билдиришича, талабаларга эрталаб соат 6.30да институт биноси олдига келиш айтилган.

«Талабалар ўзлари билан каравот, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ олишлари керак», деди у.

Пахтадан қолиш нархи 250 доллар

Талабалардан бири «Элтуз» мухбтирига, 250 доллар эвазига пахтадан қолиш мумкинлигини билдирди.

«Аммо оиламиз шароити 250 доллар беришни кўтармайди. Опам, мен, синглим талаба. Мен ва опам контрактда ўқиймиз. Дадам давлат ишида ишлайди, ундан ташқари деҳқончилик ҳам қилишади. Шунинг учун пахтага боришга мажбурман», дейди у.

Унинг сўзларига кўра, опас ва синглиси ҳам эртага пахтага жўнаб кетишади. Уч опа сингилнинг пахтага тайёрланишлари учун 100 доллардан ошиқроқ маблағ кетган.

«Ҳатто қуруқ чойгача олдик. Сабаби пахта пайтида баъзан қуруқ чой йўқлиги учун оддий қайнаган сув ичишга ҳам мажбур бўлиб қоламиз» деди у.

Қўқон педагогика институти талабалари вилоятнинг Фурқат ва Данғара туманларида пахта теришади.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
20 май 2019
Олмалиқдаги 47-манзил колониясида сақланаётган 72 ёшли полковник, Чирчиқ шаҳридаги танк заводининг собиқ раҳбари Владимир Литвиненко “Элтуз”га берган интервьюсида уни ...
26 декабр 2016
Ер Ойдан, Қуёшдан ажралиб қолса, у йўқ бўлиб кетади. Буни билиш учун астроном бўлиш шарт эмас. Лекин Ўзбекистон мисолида ...
15 май 2022
Тилшунос олим, академик Алибек Рустамий билан танишиш менга 1997 йилда насиб этган эди. Ўшанда Хўжанддаги божам, филолог домла Насрулло ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...