Асосий мавзулар
25 сентябр 2017

Жаҳон банкига босимлар боис мажбурий теримчилар пахтадан қайтарилди

Мирзиёевнинг талабалар, ўқитувчилар ва медикларни пахта далаларидан қайтариш қарори, таъкидлаш жоиз, Жаҳон банки президенти босими остида амалга ошди.

2015 йили «Элтуз» нашри Жаҳон банки лойиҳасини ҳажв қилган эди

Бироқ банкнинг ўзи Ўзбекистон аграр соҳасига кредит ажратгани муносабати билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг босимлари остида қолган, бу йилги пахта мавсумида ўзбек фаоллари Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши талабномага имзо йиғишга киришган эдилар.

2017 йилнинг 20 сентябрида Нью Йоркда ўтган Бош Ассамблея йиғилишида президент Жим Ен Ким Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан сўнг Жаҳон банки гуруҳи қуйидаги баёнотни эълон қилди:

Президент Ким муттасил болалар меҳнатининг йўқ қилинишидаги прогрессни эътироф этди, бироқ шунингдек, катталар мажбурий меҳнатига ҳам чек қўйилишига қаратилган ҳаракатлар ҳам шундай кучли ва тезкор натижалар бериши лозим дея таъкидлади. Президент Мирзиёев мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклини йўқ қилишга аҳд қилганини, ҳамда президент сифатида Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларининг бутун Ўзбекистон бўйлаб эълон қилинмайдиган ва ҳамрохларсиз ташрифларига кафолат беришини билдирди», дейилади Жаҳон банки пресс релизида.

Жаҳон банки мажбурий меҳнат муаммосини кўтармаслиги мумкин эмас эди, чунки унинг ўзи ҳуқуқ ҳимоячилари босими остида қолган эди. Шу йилнинг июнида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Германия форуми (UGF) ва Хьюман Райтс Вотч (HRW) «Биз пахта теришдан бош торта олмаймиз» номли ҳисоботини эълон қилди, унда банк сармоялаётган лойиҳалардаги болалар ва мажбурий меҳнат ҳақида айтилган эди.

Видео: Мажбурий меҳнатга қарши Жаҳон банки офиси олдида ўтган акция, Вашингтон, 9 март 2016

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 март 2019
Тошкент аэропорти божхонасида китоблари ва телефони олиб қўйилган ўзбекистонлик шоир, хоразмлик 56 ёшли Маҳмуд Ражаб 30 март куни унга ...
11 июл 2018
Шу йилнинг 13 июлидан Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтиришга изн берувчи қарор лойиҳаси муҳокамаси тўхтатилади. Лойиҳага кўра, 90 минимал иш ...
26 ноябр 2020
Блогер Нозим Сафари: «АОКА «Газета.ўз»га ҳам коронавирус бўйича маълумотлар таққосланган мақолалар учун огоҳлантириш жўнатибти. АОКА асл қиёфасини намоён эта ...
22 сентябр 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...