Document UZ
30 сентябр 2017

Бобомурод Абдулланинг уйини МХХ тинтув қилган

29 сентябр куни «Элтуз» нашри қўлга киритган журналист Бобомурод Абдулла уйида қилинган тинтувга оид ҳужжатлар воқеанинг айрим жиҳатларига ойдинлик киритади.

Тинтув милиция томонидан эмас, Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Н.Д. Тўрақулов томонидан ўтказилган.

Подполковник Тўрақулов имзолаган қарорга кўра, журналистнинг уйида тинтув ўтказиш МХХ Тезкор Бошқармаси ходимларига юклатилган.

«Кўпчилик бўлиб келишди, лекин уйимиз тор бўлгани учун иккита одам кириб тинтув қилишга, қолганлари ташқарида туриб кутишга мажбур бўлди» деди тинтувдан сўнг шанба куни «Элтуз» билан суҳбатлашган Бобомурод Абдулланинг умр йўлдоши Катя Балхибоева.

«Элтуз»нинг ўрганишича, журналист Бобомурод Абдулланинг уйидан тинтув натижасида унинг компютери, дисклари, флешкардлари, фотоаппарати ва айрим китоблари мусодара этилган.

Тинтув қарорида шунингдек, Абдуллаевнинг Тошкент шаҳридаги уйида ЖПКнинг терговчи ваколатига оид 37, 158- 164-моддалари асосида тинтув ўтказилгани, қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилиши айтилади, бироқ журналистнинг қайси жиноятда айбланаётгани кўрсатилмаган.

Бобомурод Абдулланинг уйи МХХ ходимлари томонидан тинтув қилиниши, унга тегишли компютер, диск ва бошқа ахборот сақланган ускуналари ва китобларининг тергов учун олиб кетилиши, журналистга нисбатан майда ўғирликдан кўра жиддийроқ сиёсий айблов уйдирилишидан ҳавотир уйғотади.

Кейинги пайтларда журналист видеоблогер сифатида ўз маҳоратини кўрсата бошлаган эди. Унинг дастлабки чиқишларидан бирини Ютуб каналида 9 205 юзер томоша қилган.

Ўзбекистон футбол термасининг кетма-кет мағлубияти ҳақидаги чиқишларидан кейин жамоа тренери Бабаян четлатилган эди.

29 сентябр куни «Элтуз» нашри журналист Бобомурод Абдулланинг шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўғирликда гумон қилиниб қўлга олингани, бироқ МХХ ходимлари босими остида бу икки кун давомида сир тутилгани ҳақида ёзган эди.

Бобомурод Абдулла 27 сентябр куни тушдан кейин, машинасини тузатиш учун устага бориб келаман дея, чиқиб кетганича, икки кун давомида ғойиб бўлганидан сўнг, унинг хотини милицияга ариза ёзган эди.

Журналистнинг Тошкентда қўлга олиниши, тинтув ва тергов натижалари билан боғлиқ воқеаларни «Элтуз» нашри cуриштиришда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 феврал 2017
Депутатлар ҳам кутиб турган экан шекилли, президентнинг фаол бўлинг, деган топшириғидан кейин бел боғлаб халқ билан ҳам тиллашишга тушиб ...
11 октябр 2016
«Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват» дея номланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида Сhange.org ижтимоий тармоғида эълон қилинган петиция, ...
27 октябр 2015
Албатта бу Туз деган рассомнинг ҳаëл маҳсули ҳолос. Аслида ўзбекистонлик ҳожиларнинг шайтонга тош отгани мана бундай кечди. Шу йил ...
3 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...