Асосий мавзулар
10 октябр 2017

Терим боис Андижонда «Дамас»лар кира ҳақи ошди, бозорлар ёпиқ

10 октябр куни Андижонда пахта кампанияси боис, шаҳар қатновидаги «Дамас»ларнинг кира ҳақи 2000 сўмга чиқди, дея хабар беради «Элтуз» мухбири.

Андижон. ИИБ ва ДАН ходимлари мажбурий теримчиларни жўнатиш учун, мажбурий ҳайдовчи изламоқда. «Элтуз» фотоси

Унга кўра, ДАН ходимлари ҳусусий қатновдаги «Дамас» машиналарини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, уларни пахтага одам ташишга мажбур қилмоқда.

Пахта теримига ўқитувчи ва медиклардан ташқари бозорлардаги тадбиркорлар ҳам жалб қилинган. Андижон «Жаҳон бозори» озиқ-овқат расталари ҳам пахта терими боис беркилган.

Айни пайтда «Янги бозор» тадбиркорлари шаҳар марказидан 12 километр узоқда жойлашган Избоскан тумани, Пойтуғ шаҳарчаси ҳудудида пахта теришмоқда.

 

Андижон «Жаҳон бозори»даги озиқ-овқат дўконлари ёпилган. «Элтуз» фотоси

Шу кунгача табдиркорлардан бозор маъмурлари ёрдамида фақат ёлланма теримчилар учун пул ундирилиб келинаётган эди, ўтган пайшанбадан бошлаб энди улар ҳам теримга олиб чиқилмоқда.

Қатновдаги «Дамас» машиналарининг сезиларли камайгани, йўлкиранинг қимматлагани боис, йўловчиларнинг ғазаби ортмоқда.

«Лафзи борми ҳокимнинг! Пахта теримига мажбур қилиш жиноят, деган гапи қаерда қолди?» дейди бозордан ҳаражат қила олмагани устига, уйига қайтишга машина топа олмаётган андижонлик «Элтуз» мухбирига.

22 сентябр куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мажлис ўтказиб, мактаб ва коллеж ўқитувчилари, ўқувчи ва талабалари ҳамда тиббиёт ходимларининг дала меҳнатига жалб этилиши жиноят эканини билдирган эди.

«Элтуз»нинг Андижондаги мухбири айни пахта терими билан боғлиқ воқеаларни ўрганишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2018
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ходими 23 февраль куни телефонда «Элтуз» мухбирига собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олинмаганини, ...
5 май 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Матчонбой сен нега қўлингга гармон олдинг. ...
12 сентябр 2018
Рустам Иноятов оиласи Россиянинг Тула вилоятида $80 млн. долларлик парранда етиштирувчи саноатга эгалик қилади. Улар, шунингдек, ўша ҳудуддаги бир ...
2 март 2016
Меҳнаткашлар ҳуқуқи Халқаро Форуми (ILRF) 2016 йил Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимоячиларини мукофотлар билан тақдирлаши ҳақида эълон қилди, улар орасида ўзбек ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...