Cатира
19 октябр 2017

Сўз эркинлиги анжуманида қамоқдаги журналистга оид саволларга жавоб йўқ

18 октябр куни Тошкентда ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) анжуманида журналист Бобомурод Абдуллаев тақдирига оид барча саволлар жавобсиз қолди.

Анжуманнинг Матбуот эркинлигига бағишланган эрталабки йиғилишида, Fergananews.com сайтига кўра, журналист Сергей Наумов маърузачидан Абдуллаевнинг қамалишига изоҳ сўраган.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Бобомурод Абдуллаев «ҳибсга олинган, чунки қонунни бузган», деган.

Нашрга кўра, Абуллаев ишини «суд кўриб чиқаётгани»ни писанда қилиб, «суд қароригача» бунга изох бермаслигини билдирган.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти вакили Йоханн Биррнинг бир қанча саволлари ҳам жавобсиз қолди.

«Агар Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрда қамалган бўлса, нега унинг яқинлари икки кун давомида бундан мутлақо хабарсиз қолишди?»

«Нега журналист шу пайтгача адвокатдан маҳрум?»

«Нега яқинларининг у билан учрашишига рухсат этилмаяпти?»

Озроқ вақт ўтиб, журналист Алексей Волосевич иштирокчининг бу саволларига жавоб бериладими, дея қайта сўраганида эса Бобожонова мутлақо «йўқ!» дея жавоб берди.

Ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзова «Элтуз» нашрига бу ҳолат юзадан ўз фикрини билдирди.

«Ёзиш ҳуқуқидан фойдаланганлари учунгина журналистлари турмада қолаётган мамлакатда матбуот эркинлиги анжумани ўтказиш қанчалик аҳлоққа тўғри келади?

Бу савол, қамалган журналист тақдири ҳақида билмаслиги мумкин бўлмаган ЕҲҲТга тааллуқли.

Сўз эркинлиги – одамларнинг ҳукуматга ёқиш-ёқмаслигидан қатъий назар эркин сўзлаш ва ёза олишлари мумкинлигини англатади.

Сўз эркинлигининг кескин саволларга жавоб бера олмайдиган мулозимлар расмиятчилик учун ўтказадиган анжуман билан ҳеч бир боғлиқ жойи йўқ».

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 июл 2016
Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментиннинг трафикинг бўйича янги ҳисоботида янги рейтингида Ўзбекистон пахтачиликдаги мажбурий меҳнат боис энг паст даражага ...
1 ноябр 2016
Терамиз пахта, Ётамиз захда… Қорнимиз оч, пахтадан қоч Дўхтирга Пахта… Қозонда макарон Ошқозон ҳайрон Домлалар дер: «Пахтани тер қолмасин ...
24 декабр 2019
Чунки ҳали Ўзбекистонда сайловни тўлиқ демократик тамойиллар асосида ўтказиш учун етарлича шароит мавжуд эмас. Худди шундай фикр билдирган мустақил ...
15 март 2023
«Бриллиант қўл» кинофильми қаҳрамони чет элда «ит одамга дўстдир» «бизда эса домком дўстдир» дейди. Ўзини «домком» ëки «этажком» деб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...