Кундалик
19 январ 2016

«Жодугар»да ўйнаган артист «Ўзбеккино» раҳбари бўлди

«Девона фаришта», «Қўрғошин» ва «Жодугар» фильмларида ўйнаб танилган артист Отабек Мусаев «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ахборот хизмати хабар берди. Мусаев бундан олдин Ўзбекистон Президенти Девонида мулозим эди. Отабек Мусаев агентликнинг бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Аҳмаджон Умаров ўрнига келди.

«Ўзбеккино»даги Eltuz.com манбасига кўра, Мусаев «текшир-текширдан чарчаган ва ўзаро адоват ҳукм сурган идорага навбатдаги торпеда раҳбар сифатида юқоридан жўнатилган» 2014 йили «Ўзбекфильм» очиқ акционерлик жамияти директори Файзираҳмон Усмонов жиддий тафтиш натижасида аниқланган бир миллиард сўм камомадда айбланиб ишдан олинган эди.

Бу воқеадан бир неча кун ўтгач “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош муҳаррири Мурод Муҳаммад Дўст ҳам лавозимидан бўшатилган эди.

Ўзбекистон кино индустриясининг барча тармоқларида бошланган тафтиш пайтида «Ўзбекфильм» очиқ ҳиссадорлик жамияти маҳсулотларини сотиш бўлими бошлиғи 51 яшар Тўлаган Назаровнинг жасади «Ўзбекфильм» биносида осилган ҳолда топилган эди.

Дарвоқе ўзини осган Тўлаган Назаров хозир «Ўзбеккино»га раҳбар қилиб туширилган Отабек Мусаев роль ўйнаган “Қўрғошин” фильмига продюссерлик қилган эди.

Продюссер ўлими ортидан 2015 йилнинг декабрида Жаҳонгир Қосимов агентлик раҳбарлигидан кетказилган эди. Бу идорада узоқ ишлаб истеъфога чиққан ва исми айтилмаслигини маъқул кўрган ëзувчига кўра, «Ўзбеккино бахилларнинг кўкармайдиган боғига айланган».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
3 январ 2023
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 20-қисмида журналистнинг «Адабиёт нима?» деган саволига жавоб беради.
6 март 2017
Аста-секин тили чиқаётган Ўзбекистон телеканалларининг айрим дастурларида бугун жамиятни қийнаётган айрим муаммолар ҳақида айтила бошланди. Аммо ТВларнинг тили чучук ...
15 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат турмада бўлган журналист Муҳаммад Бекжон Жаслиқ қамоқхонасини тарк этгач, уни Тошкентнинг Зангиота турмасига этап қилишади ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...