Асосий мавзулар
24 октябр 2017

Фарғонада пахта теримига “одам солиғи” авж палласига чиқди

Фарғона вилоятидан сафарбар этилган 15 мингга яқин аҳоли бугунги кунда Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида пахта тераётганига қарамай, яна 10 мингга яқин кишилар навбатма навбат Тошкент вилояти пахтазорларига юборилмоқда.

Воқеаларни кузатаётган «Элтуз» мухбирига кўра, вилоятда аввалги теримчиларнинг кўп қисми эркак теримчилар бўлиши талаб этилган бўлса, бу сафар ундай талаб қўйилмади.

Туман мулозимларидан бири, совуқ тушиб қолгани учун теримчи топа олмай анча қийналиб қолганини билдиради.

«Ҳар бир туман Тошкент вилоятига 2000 мингта теримчи бериши керак. Аввал одамлар 500 минг сўм учун пахтага кетишга рози бўлишган эди. Улар ҳар куни телефон орқали яқинлари билан боғланиб, у ердаги шарт-шароитни ёмонлигидан шикоят қилишган ва бу гапларни одамлар эшитган», деди у «Элтуз» мухбирига.

У шунингдек Сирдарёда одамлар тахта пол устида ухлашгани, Қорақалпоғда эса аҳвол ундан ҳам бадтар эканлигини билдиради.

«Овқатлари ҳам шунга яраша. Шунинг учун биз тумандаги ҳар бир ташкилотга ташкилотнинг ходимларининг сонига қараб норма белгиладик. Масалан, 10 нафар ходим ишлайдиган корхона ёки ташкилот албатта 4 нафар теримчи топиши керак» дейди у.

Туман статистика бўлимида ишловчи ходим одам ёллашга улардан тағин пул йиғиб олинганини айтади.

«Ойлигим 800 минг сўмга етмайди. Аммо ўтган сафар Сирдарёга битта одам учун 500 минг сўм, бу сафар эса яна 500 минг сўм йиғилди. Биз тўртта одам топишимиз керак. Демак 2 млн. сўмни ҳамкасбларим билан бирга ўз чўнтагимиздан тўлаймиз» дейди у.

У шунингдек, бошлиғи «агар пул беришни истамасангизлар ўзларинг бориб пахта теринглар, бўлмаса ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзинглар» деганини билдиради.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 март 2017
Эртаклар одатда эришилмас орзуларнинг ҳаëлий ифодасидир. Ўзбек халқ эртаклари одил подшо ва ëвуз вазирлар макри ҳақидаги сюжетлар билан тўла. ...
19 январ 2016
«Девона фаришта», «Қўрғошин» ва «Жодугар» фильмларида ўйнаб танилган артист Отабек Мусаев «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ...
20 апрел 2018
Коллеж ўқувчисини урган урганчлик ўқитувчи Зебо Нафасова 14 апрель куни ишдан бўшатилди. Унинг ишдан кетишига оёқ кийими билан ўқувчини ...
14 декабр 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан бўшатилганини билдирмоқда. Бу ҳақда ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...