Асосий мавзулар
2 ноябр 2017

Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов. Нью-Йоркдаги теракт ҳужумчиси ҳақида нималар маълум?

31 октябр куни Нью-Йоркда пикапдаги эркак велосипед йўлакчасида саккиз нафар одамни босиб ўлдирди. 12 одам жароҳатланди. Жиноят теракт дея эътироф этилди; машинадан «Исломий давлат» эсланган хат топилди. Ҳайдовчи ушланган, ҳозир у шифохонада. Матбуотда очиқланишича, ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов АҚШда 2010 йилдан буён яшаган. Манхеттендаги терактни амалга оширишда гумон қилинаётган шахснинг исми-шарифи биринчи куниёқ маълум бўлган. Сайфулло Соиповга қарши расмий айблов 1 ноябрь куни илгари сурилган.

Унинг исми Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов, 29 ёш.

1 ноябрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳукумати терактда айбланаётган шахснинг Сайфулла Соипов эканини тасдиқлади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тегишли «Жаҳон» ахборот агентлигининг билдиришича, Соипов 1988 йилнинг 8 февралида Тошкентда туғилган. 2005–2009 йилларда Тошкент молия институтида ўқиган ва кейинчалик ҳисобчи (бухгалтер) бўлиб ишлаган. 2010 йилда у АҚШга кетган ва ватанига бошқа қайтмаган (Republic нашрининг ёзишича, Соипов бунга қадар, ижтимоий тармоққа кўра, Қирғизистоннинг Ўшида ва Вологдада яшаган бўлиши мумкин). АҚШга Соипов грин-карт лотереясини ютиш орқали келган ва шу заҳоти АҚШдан доимий иқомат ҳуқуқини олган (аллақачон бундай дастурни бекор қилишни таклиф қилган президент Дональд Трамп терактдан сўнг яна бир бор буни танқид остига олди).

Дастлабки пайт Соипов Огайо штатидаги танишлариникида яшади. Шу оила аъзоси бўлган 22 ёшли Беҳзод Абдусаматов Соиповнинг инглиз тилини ёмон билиши, шунинг учун тил ўрганиш ва иш қидиришни бошлагани ҳақида билдирди. 24 ёшли Дилноза Абдусаматовага кўра, Соипов асосан ишлаган ва «ҳар хил кўнгилочар кечаларга ёки бошқа жойларга бормаган».

2013 йили у Нозима Одиловага уйланган, у ҳам Тошкентдан келган. Турмуш ўртоғи билан Огайодаги Кайахога-Фолс шаҳрида яшаган. Абдусаматовага кўра, уйланганидан сўнг унинг оиласи билан алоқасини тўхтатган. Огайода Соипов автомобилда ташиш бўйича иккита ширкатни қайд қилдирган — Sayf Motors ва Bright Auto.

Кейинчалик Соипов оиласи билан Флоридага кўчган — у ерда Форт-Майерс ва Тамп шаҳарларда яшаган. Соипов билан учрашган Қобилжон Маткаров (эҳтимол, Маткаримов. Элтуз), журналистларга, уни «жуда хушчақчақ йигит» дея таърифлаган, у «ҳамиша кулиб юрар» ва «АҚШни севарди». «У ҳеч қачон террорчига ўхшамаган, мен уни ичидан билмаганман», — деган у.

2015 йили Соиповни Ички ишлар вазирлиги агентлари террорчиликка қарши кураш бўлинмаси кузатуви остида бўлган икки шахс билан алоқаси туфайли сўроқ қилгани ҳақида ABC News телеканали билдиради. The New York Timesнинг ёзишича, ҳукумат кўзи остига тергов сабабли тушган, бироқ бунинг нимага алоқадорлиги номаълум. Нашрнинг эслатишича, яқинда Нью-Йоркда Ўзбекистондан ва Қозоғистондан келган, «Исломий давлат» террорчиларини қўллаб-қувватлаган бир қанча шахсга айблов эълон қилинганди.

Сўнгги бир неча ой давомида Соипов Нью-Жерси штатининг Патерсонида яшаган. Қўшниси Соиповнинг кўпинча хотини ва иккита боласи ёнида, дўстлари билан гаплашиб юрганини кўрганини билдирган. Нью-Жерсида у Uber ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ва олти ой давомида 1400 дан ортиқ сафарга чиққан. Ширкатдагилар унинг устидан шикоят бўлмаганини айтишади; унинг биографик маълумотлари ижобий текширувдан ўтган. Бор маълумотларга кўра, Соипов АҚШда бирор марта жиноий жавобгарликка тортилмаган — CBS News телеканали фақат йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун тўртта жаримани топганини билдиради.

2017 йилнинг 31 октябрида кундузи соат иккилар атрофида Пассейикада (Нью-Йорк тасарруфидаги Нью-Жерси агломерациясида) у машинани ижарага олган ва Манхеттенга қараб йўл олган. У 15:05 да Уэст Стрит дарёси ёқасидаги велосипедчилар йўлагига чиққан ва одамларни бостира бошлаган. Саккиз одам ўлган, жумладан, улар орасида аргентиналик беш нафар сайёҳ ва бир бельгиялик бор.

Соипов бир ярим километр юргач, йўлакчадан Чемберс-стрит чорраҳасига бурилган ва кичикроқ мактаб автобусига бориб урилган (ундаги тўрт одам, жумладан, икки бола жабрланган). Шундан сўнг у ташқарига отилиб чиқади. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, у «Аллоҳу акбар» дея қичқирган, унинг қўлида қурол бўлган (жиноят жойидан пейнтбол ва травматик қурол топилган). Райан Нэш исмли полициячи Соиповга қараб ўқ узган ва уни яралаган; жиноятчи қўлга олинган.

Умумий ҳисобда 12 одам жабрланган ва шифохонага жўнатилган. Уларнинг тўрттаси оғир аҳволда қолмоқда.

Маълумотларга кўра, Соиповнинг машинасидан пичоқ, шунингдек, ИД (Исломий давлат) номи келтирилган хат топилган. Террорчилар ҳозирча масъулиятни ўз бўйинларига олишгани йўқ. 1 ноябрь куни полиция Соипов ҳуқумни бир неча ҳафта давомида режалаганини билдирди.

CBS телеканалига кўра, шифохонада Соипов пушаймонлик билдирмаган ва полициячилар олдида ўз жинояти билан «мақтанган»; у гўёки, агар автобусга бориб урилмаганида одамларни босишда давом этган бўлишини билдирган.

Материални тайёрлашда «Медуза» сайти мақоласидан фойдаланилди.

Тағин ўқинг
4 май 2020
Сардоба тўғони ўпирилиши юзасидан терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда. Фожеанинг эҳтимолий айбдорлари устидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга ...
26 январ 2016
Ўзбек қўшиқчиси Наргизнинг шанба куни рус миллатчи аëллариниг ҳужумига учрашига ижтимоий тармоқдаги қадимчи ўзбеклар ҳамдардлик билдиришмади. Аксинча тармоқлардаги муҳофазакор ...
30 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
7 феврал 2023
Бу одамни этини жимирлатган даҳшатли ўғирлик 2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси Вобкентнинг Халач қишлоғида содир бўлди.  Қоп қора ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...