Асосий мавзулар
25 январ 2018

OSI: МХХ раиси Иноятов оиласи Дубайда қиймати 12 миллион долларлик бинога эга

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятов Дубайда 12 миллион доллар сарфлаб, турар жой иншооти қурган.

Бу маълумотни «Очиқ манба тадқиқотлари» (Open Source Investigations, OSI) журналистлари 22 январь куни очиқлади. «Элтуз» бу маълумотларни Open Source Investigations журналистлари берган тарзда айнан тақдим қилади. Маълумот¸ исбот ва далиллар Open Source Investigationsга оиддир.

Иноятовларга тегишли Дубайдаги кўчмас мулк. opensourceinvestigations.com

Уларга кўра, генерал Рустам Иноятов Дубайдаги кўчмас мулк бозорига каттагина пул сарфлаган..

Хабарда МХХ бошлиғи оиласига Дубайдаги 12 миллион долларлик турар жой лойиҳаси тегишли экани айтилади.

Бу Яқин Шарқ ва дунёдаги энг йирик эркин савдо зонаси портидан унча узоқ бўлмаган, ëлланма ишчилар учун мўлжалланган беш қаватли бинодир.

Бино ëлланма ишчилар ишлайдиган «Жебал Али» саноат паркида жойлашган.

Рустам Иноятовнинг БААга расмий ташрифидан  асл мақсад айнан мана шу иншоот бўлган эди.

Иноятовнинг БААга хизмат сафари

2017 йилнинг 22 мартида шайх Мансур ибн Зайд ал-Наҳйён давлат мулозимига қилинадиган алоҳида эҳтиром билан Ўзбекистондаги энг собиқадор вазир Рустам Иноятовни Абу-Дабидаги президентлик саройида қабул қилганди.

Ўзбекистон МХХ раисига мезбонлик қилган шайх Мансур Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) бош вазири ўринбосари, шунингдек, глобал кўламдаги манфаатларни кўзлаган бизнесмендир.

Рустам Иноятов эса бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистондаги энг қўрқинчли ташкилот бошлиғи ва ҳам йирик олигархдир.

2016 йилнинг сентябрида БАА  бош вазирининг бошқа бир ўринбосари, ички ишлар вазири Зайд аль-Наҳайён Ўзбекистонга келган эди.

Рустам Иноятов уни Самарқандда қабул қилганди.

Шайх Саиф ибн Зайд аль-Наҳайён ва Рустам Иноятовнинг Самарқанддаги учрашувида олинган сурат. 

Расмий манбалар маълумотига кўра, 2017 йилнинг март ойида Абу-Дабидаги учрашувда шайх Мансур ибн Зайд ал-Наҳайён ва Рустам Иноятов «икки мамлакат ва халқ манфаати учун икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари»ни муҳокама этишган.

Бироқ «Очиқ манба тадқиқотлари» (Open Source Investigations, OSI) журналистлари илгари аниқлаганлари каби, Рустам Иноятов ўз мансаб ваколатларини суъистеъмол қилиб, бу учрашувдан шахсий бойиш йўлида фойдалангани ўртага чиқди.

Унинг БААга сафари расмий сафар эмас, иш сафари бўлган. OSI Иноятовлар оиласининг Дубайдаги кўчмас мулк бозорига катта маблағ ётқизгани ҳақида тасдиқланган ҳужжатларга эга.

2017 йилнинг августида, Иноятовнинг Абу-Дабига сафаридан тўрт ой ўтиб, CapitalEngineering Consultancy  қурилиш ширкати Жебел Али Индастриал (Jebel Ali Industrial), 1 манзилида жойлашган, Дубай ишчилари учун мўлжалланган турар жой биносининг жорий лойиҳасини эълон қилди.

Дубайдаги Иноятовлар оиласига тегишли турар жой комплекси лойиҳаси

Мажмуа эгаси эса Ўзбекистон ватандоши Рустам Иноятовнинг поччаси Бахтиёр Иргашевдир.

Объектниннг нархи 12 250 000 доллар (45 000 000 БАА дирҳами)да баҳоланган.

Иноятовлар оиласига тегишли бўлган бино Дубай ғарбидаги Жебел Али денгиз портига яқин ерда қурилган. Айни порт юк ташиш кўлами бўйича дунëда 9-ўринда туради. Бу улкан порт 7000 ширкат фаолият юритадиган эркин савдо зонасидир.

59 ёшли Бахтиёр Илёсович Иргашев Иноятовнинг ишончли вакилидир.

Иноятовнинг кенжа синглисига уйланган Иргашев нефть, газ, қурилиш соҳаларида фаолият кўрсатувчи ва банк пластик картлари ишлаб чиқарувчи «Бениф Груп» (Benif Group)нинг бош директори ҳисобланади.

Бахтиёр Иргашев «Бениф Груп» шўъба ширкати, «Бениф Ҳанделс» (Benif Handels GmbH) эгаси Шариф Иноятовнинг бизнес шериги ва Венадаги кўп миллионли иморатнинг шерикликдаги эгасидир.

Дунё бойлари нималарга инвестиция қилишмоқда?

БААдаги ишчи кучини, асосан, хориждан келадиган вақтинчалик ишчилар ташкил этади.

Иноятовлар оиласи каби йирик олигарх корчалонлар ишчилар учун ётоқхонага мўлжалланган қурилиш объектларига сармоя ётқизмоқда.

Ишчилар учун нисбатан қулайликлар ва хавфсизликларни таъминлашни кўзлаган бу объектлар уларнинг иш жойидан унча узоқ бўлмаган манзилда жойлашгани йўлга кетадиган вақт ва харажатларни камайтиради.

МХХ раиси яна қанча бойликни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетди?

73 ëшдаги ва 23 йилдан бери МХХга раислик қилаëтган Рустам Иноятов яна қанча бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиб, чет элдаги лойиҳаларга сарфлади?

Бу савол жавобини OSI журналистлари ҳужжатлар асосида аниқлашга уринди. Кейинги икки ой ичида OSI Иноятовлар оиласига тегишли бўлган Россия ва Австриядаги мол-мулк ҳамда ширкатлар рўйхатини очиқлади.

OSI таъкидича, «Иноятовлар оиласига тегишли бўлган мол-мулклар рўйхатига эндиликда Дубайдаги 12 миллион АҚШ доллари турадиган иншоот ҳам тиркалган».

«Элтуз» ўзбек мулозимларининг ноқонуний йўллар билан мамлакатдан четга олиб чиқиб кетган бойликлари ҳақидаги мавзуни ëритишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 август 2018
«Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
15 июл 2017
Лондонда яшовчи ўзбек актери, 42 ёш Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) Ўзбекистонда тақиққа учраган филмлар юзасидан Элтуз мухбирига интервью берди. ...
12 сентябр 2017
12 сентябр куни тармоқда Сирдарёда туман ҳокимининг мактаб директорларини ураётгани акс этган видео тарқалди. Кун.уз нашри тарқатган видеода Сирдарё ...
29 январ 2016
Ўзини “Миллат пешвоси”, хотинини “Ислом аëллари пешвоси”, ўғлини коррупциячилар пешвоси қилиб белгилаган Имомали Раҳмон қизи Озодани президент маъмурияти раҳбари ...
Блоглар
15 ноябр 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...