Асосий мавзулар
8 феврал 2018

Бобомуродга нисбатан қийноқлар юзасидан тергов бошланди

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича тергов тўхтатилди ва терговда қийноқ қўлланилганига оид фактлар юзасидан МХХ терговчиларига қарши тергов иши қўзғатилган. Фото: (чапдан) МХХ катта терговчиси подполковник Нодирбек Тўрақулов, қамоқдаги журналист Бобомурод Абдуллаев.

Бу ҳақда 8 февраль куни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, МХХ тергов бошқармаси катта терговчиси, адлия подполковниги Нодирбек Тўрақулов ва майор Александр Веселев тергов ишидан четлатилган.

Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»да айбланаётган Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят иши тўхтатилган.

Ҳозирда ноқонуний қўлга олиш, ушланган шахсга нисбатан тергов ва тергов жараёнида шафқатсиз қийноқлар қўлланиши ва жиноят ишини сохталаштириш фактлари бўйича тергов олиб борилмоқда.

МХХ терговчиларининг айблари тасдиқланган тақдирда журналист Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят ишини тергов қилган терговчиларнинг ҳибсга олиниши ва судга берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, МХХ тергов гуруҳининг барча аъзоларига эҳтиёт чораси сифатида “мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида” ариза ёздирилган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Бобомурод кейинги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида иддаоли мақолалар чоп қилгани айтилади.

«Элтуз» нашри Бобомурод Абдуллаев иши бўйича ўзгаришларни суриштиришда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 апрел 2018
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ансамбли артистлари Тошкент метросида 9-майга кунига атаган акцияларни бошлашди ва бунга қарши россияпарастлик тадбирини тўхтатиш чақириқлари ...
30 август 2016
Президент Ислом Каримовнинг на ўлик, на тирик эканлиги давлат сири даражасида маҳфий, янги юртбошининг ким бўлиши ҳамон номаълумлича қоларкан, ...
10 июн 2016
Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир ...
24 май 2018
Расмий тақдимоти ўтказилмаган бу клипда Шерали Жўраев совет юқори номенклатурасининг севимли улови бўлган “Чайка” автомобилини ëлғиз бошқаргани акс эттирилади. ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...