Document UZ
26 феврал 2018

Бобомуроднинг «адвокати» нега унинг терговчисини ҳимоя қилади?

Қамалган МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов тақдирига оид янги тафсилотлар очиқланди.

Ҳарбий суд томонидан 16 февралда чиқарилган ажримга кўра, журналист Бобомуродни ҳибсга олган терговчи Тўрақулов «мансабни суиистеъмол қилиш», «айбсиз шахсни жавобгарликка тортиш» каби айбловлар бўйича тергов қилинмоқда.

«Қизиғи шундаки, МХХ томонидан Бобомурод Абдуллаевга тайинланган давлат адвокати Шаҳзод Шарипов эндиликда унинг қораловчиси Нодир Тўрақуловни ҳимоя қилмоқда. Афтидан уни ҳимоя қиладиган бошқа адвокат топилмаган», дейди бу ҳақда хабар тарқатган ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов.

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси терговчи Тўрақулов ўғлининг адвокат олишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида «Элтуз»га билдирган эди.

Журналист иши бўйича «айблов хулосаси» Тошкент шаҳри судига топширилган, бироқ суд куни ҳали белгиланмаган, дея хабар тарқатди 26 февраль куни ҳуқуқ фаоли.

Бобомурод Абдуллаевдан ташқари судда блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллаёровнинг ҳам иши кўрилади.

Улар ҳам Абдуллаев каби 159-модда билан давлат тўнтаришида айбланишмоқда.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Бобомурод кейинги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида иддаоли мақолалар чоп қилгани айтилади.

Суратда: Чапдан: қамоққа олинган МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов ва журналист Бобомурод Абдуллаев. Пастда: суд ажрими нусхаси.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 июн 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
6 июн 2017
Андижонлик Баҳромнинг мутахассислиги инженер-технолог эди. Аммо у Ўзбекистонда мутахассислиги бўйича иш топа олмади ва бошқа қишлоқдошлари қатори Россияга ишлагани ...
23 ноябр 2018
Туркистон мухторияти молия вазири Соломон Абрамович Герцфельд 1918 йилнинг 18 февралида Қўқонда большевик жаллодлар тарафидан ўлдирилди. Соломон Герцфельд умрининг ...
24 декабр 2015
Улуғбек Ашур, Eltuz.com Расмий ОАВ томонидан ёритилмаган ушбу тақдимот маросими Ўзбекистон пойтахтининг хашаматли “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтди. Маросимга таклиф ...
Блоглар
14 декабр 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан ...
13 декабр 2018
Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.   Жамиятдан ...
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...