Асосий мавзулар
5 март 2018

Бобомурод Абдуллаевнинг суди кечиктирилди (видео)

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровнинг жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март кунига белгиланган суди 7 март соат 14:30 га қолдирилди.

5 март куни «Элтуз» нашрига маълум бўлишича, тошкентлик ҳуқуқ фаоллари, хорижий дипломатик корпус вакиллари, судланувчиларнинг яқинларидан иборат 50 тача одам 5 март куни эрталабдан суд биносига келишган эди.

«Европа Иттифоқи ва АҚШ элчихоналаридан ҳам одамлар келиб кутди», деди «Элтуз» мухбирига тошкентлик фаол ва журналист Малоҳат Эшонқулова.

Шунингдек, дунёда энг узоқ қамоқда ўтирган журналист Муҳаммад Бекжон ҳам судда иштирок этиш учун Хоразмдан етиб келган эди.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараённи кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 май 2016
«XXI аср» газетаси Ўзбекистон президентининг «ўз вақтида қабул қилинган» «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш ...
15 октябр 2015
Шуҳрат Бобожон, Eltuz.com Салвадор Далининг бир асари бор. «Гражданлар урушини олдиндан ҳис қилиш» деган. Рассом дўстим Ҳакимжон Турдиев эса ...
3 апрел 2018
Олий Мажлис Сенатида 29 март куни Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга ҳавф солаётган исломий таҳдид ҳақида ...
20 апрел 2017
Ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назирнинг Элтуз мухбирига билдиришича, яқинда Тошкентда ҳокимият даражасида ўтган комиссия йиғилишида кирилга қайтмаслик, лотин алифбосини сақлаб ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...