Кундалик
7 март 2018

Бобомурод Бош прокурор ва ИИВ раҳбарига қарши кўрсатма беришга мажбурлашгани ҳақида ариза ёзди

МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаев терговда қийноқларга солингани ҳақида 7 март куни адвокати Сергей Майоров орқали Ўзбекистон Бош прокурорига ариза ёзди.

Бобомурод ўз аризасида илгари Бош прокурор, эндиликда МХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев ва ички ишлар вазири Бобожоновга қарши компромат олиш ва қилмаган жиноятларни бўйнига қўйиш учун МХХ терговчилари Тўрақулов, Веселев, Тимур ва тезкор ходимлар томонидан терговда қийноққа солингани ҳақида билдирди.

«Жаноб Бош прокурор, мен, Бобомурод Абдуллаевни Қобил, Мажид, Элмурод деган МХХ ходимлари 2017 йил 27 сентябрдан 5 ноябргача кўп марталаб қийноққа солдилар, урдилар, тан жароҳати етказдилар», дея ёзади Бобомурод Абдуллаев Бош прокурорга киритган аризасида.

Шунингдек, у Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳга ва учинчи шахслар Аллоёров, Салаев, Насридиновларга қарши кўрсатмалар беришга ҳам мажбурланиб, қийноқларга солинганини билдирган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан 5 март кунига белгиланган суд 7 март соат 14:30 га қолдирилган эди.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
10 июн 2016
Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир ...
31 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
22 сентябр 2016
Олий Мажлис амалдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёевни президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлаганидан сўнг Қонунчилик палатаси депутати, Инсон ҳуқуқлари миллий ...
Блоглар
20 июн 2018
Айрим нашрлар марҳум президентнинг коррупционер қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтариш ...
18 июн 2018
Ўзбекистон кучишлатар тизимлари делегацияси 4-8 июнь кунлари Пекинда махсус семинарда қатнашди. Хитой пойтахтида “Пул ва ...
15 июн 2018
Лас Вегас гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...