Document UZ
7 март 2018

Тошкентда Бобомурод Абдуллаев суди бошланди

Тошкент шаҳри суди биносида 7 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан суд жараёнлари бошланди.

Унда иштирок этаётган жамоатчилик вакиллари «Элтуз» нашрига суднинг очиқ ўтаётганини маълум қилди.

Шу пайтгача олинган хабарга кўра, журналист Бобомурод Абдуллаев терговда қийноқларга солингани ҳақида 7 март куни адвокати Сергей Майоров орқали Ўзбекистон Бош прокурорига ариза киритган.

Бобомурод ўз аризасида илгари Бош прокурор, эндиликда МХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев ва ички ишлар вазири Бобожоновга қарши компромат олиш ва қилмаган жиноятларни бўйнига қўйиш учун МХХ терговчилари Тўрақулов, Веселев, Тимур ва тезкор ходимлар томонидан терговда қийноққа солингани ҳақида билдирган.

«Жаноб Бош прокурор, мен, Бобомурод Абдуллаевни МХХнинг Қобил, Мажид, Элмурод деган ходимлари 2017 йил 27 сентябрдан 5 ноябргача кўп марталаб қийноққа солдилар, урдилар, тан жароҳати етказдилар», дея ёзади Бобомурод Абдуллаев ўз аризасида.

Шунингдек, у Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳга ва учинчи шахслар Аллоёров, Салаев, Насридиновларга қарши кўрсатмалар беришга ҳам мажбурланиб, қийноқларга солинганини таъкидлаган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан 5 март кунига белгиланган суд 7 март соат 14:30 га қолдирилган эди.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 июн 2017
17 июндан ишга туширилиши мўлжалланаётган «Ўзбекистон 24» телеканали кўрсатувлари мазмунининг эскисидан фарқли бўлишига ишониш қийин. Чунки, янги телеканал бошқа ахборот ...
2 апрел 2018
Ҳукумат буюртмасига кўра, ўзбек мухолифатини ёмонотлиқ қилувчи китоб ёзган Олег Якубов билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, 2000 йилнинг 27 ...
20 июл 2016
Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комиловнинг ўзи билан содир бўлган воқеани айта туриб, Тошкентга вилоятдан келаётганларни уят гап билан сўкканини ...
19 июл 2016
Россия империяси олиб борган ишғолчи урушлар натижасида Марказий Осиëдаги хонликларга оид улкан тупроқлар, ўша ерларда яшаган “туземец”лар билан бирга ...
Блоглар
17 июл 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд ...
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга ...