Асосий мавзулар
9 апрел 2018

Адвокат Майоров «Жатва» режасининг тергов пайтида «ёзилгани»ни аниқлади

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича маҳкама мажлиси 9 апрель куни давом эттирилди.

Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланаётган журналистлар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов ҳамда тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкатжон Оллоёров иши юзасидан бундан олдинги суд мажлиси 4 апрель куни бўлиб ўтганди.

Суд ишида қатнашаëтган журналист Малоҳат Эшонқулованинг «Элтуз»га айтишича, бу галги маҳкама яна Бобомурод Абдуллаев кўрсатмалари билан бошланган:

“Суд мажлиси бошланганида Б.Абдуллаевнинг адвокати судга аризалар билан мурожаат қилди ҳамда гувоҳ Абдуллаева Чаросни яна сўроққа чақиртиришни сўради. Хурсанд бўладиган жиҳати шундаки, судья адвокат мурожаатидаги деярли барча талабларни қабул қилди”.

Шунингдек, Эшонқулова “адвокат биринчи марта у билан Б.Абдуллаевга иш материаллари билан танишиб чиқишга рухсат берилгани, улар биргаликда 6 апрель куни иш ҳужжатлари ва ашёвий далилларни кўздан кечириб чиқишгани»ни айтганини «Элтуз»га маълум қилди.

Адвокатнинг аниқлаштиришича, «Жатва» қандайдир қора флеш картадан чиққан ва Бобомурод бу флеш карта унга тегишли эмаслигини таъкидлаган.

Аниқланишича, бу флеш карта кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, ундаги файллар қайта тикланмаган. Яъни файллар яратилгандан сўнг қандай бўлса, шундай турган.

Адвокат ва Б.Абдуллаев суд материаллари билан танишиш пайтида бу файлнинг 2017 йилнинг 14 октябрида яратилиб, қайд қилинганлигини аниқлашган.

Бобомурод бу ҳолат юзасидан судьяга мурожаат қилиб, «Э, мен буни тергов изоляторида ўтирганда ёзган эканман-да», деб киноя қилди.

Насриддинов МХХга айғоқчи бўлиб ëлланмоқчи эдими?

Эшонқулованинг «Элтуз»га маълум қилишича, Бобомурод Абдуллаев айбноманинг бир жилдидан Насриддиновга тегишли аризани ўқиб берган:

«Ушбу қоғозни ўқишдан аввал Бобомурод Ҳаётхон Насриддиновдан қоғоздаги имзо унга тегишлими ёки йўқлигини сўради, Насриддинов менинг имзоим, деб тасдиқлади.

Ҳаётхон Насриддинов ушбу аризасида Рустам Иноятовга мурожаат қилиб, Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова ва Санжар Умаровлар ҳақида ёзган экан.

Бу аризани эшитиб, суд залидагиларнинг ҳаммаси шокка тушди. Ариза рус тилида ёзилган экан», дейди Эшонқулова.

Ҳ.Насриддинов ўз аризасида Рустам Иноятовдан имкон беришни сўраб, агарда имкон берилса, Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова ва Санжар Умаровлар билан яқинлашиб, уларнинг ишончига киришини, шу тариқа уларни фош қилишини, уларнинг МХХ ва бошқа органлардаги одамларини аниқлаштириб, сирларини очишини айтган.

Бобомурод ушбу аризани ўқигач, Ҳаётхон Насриддиновга мурожаат қилиб: «Бу нарсанинг менга нима алоқаси бор? Сен Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова ва Санжар Умаровларни ёзгансан, бунинг менга нима алоқаси бор? Нима қиляпти бу аризанг менинг ишимда?» деди.

Кейин Бобомурод судьяга юзланиб: «Бу стукачларнинг аризаси, бу ўзи стукач бўлган, бунинг қачонлардир ёзган аризаси бу ишга адашиб аралашиб қолган», деди.

Бугунги суд мажлисидаги яна бир эътиборга молик ҳолат, Эшонқулованинг билдиришича, Бобомурод Абдуллаевнинг мақолаларини тадқиқ қилган эксперт Тўлаганованинг ўз кўрсатмасида, «менинг 2018 йилнинг 18 март кунги хулосаларим бўйича МХХга кўрсатма беришга чақиришди», деб айтганидир.

Ваҳолангки, дейди Эшонқулова, МХХ ходимлари суд бошлангандан кейин гувоҳ ва экспертларни терговга чақириши мумкин эмас. Бу тергов қонунга зид равишда амалга оширилган.

Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланаётган 4 киши устидан маҳкама рус тилида олиб борилмоқда.

Келгуси суд мажлиси 11 апрель куни соат 11:00 га белгиланди. «Элтуз» нашри суд жараёни билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com Олинган маълумотларга қараганда уларга диний экстремизм, ноқонуний адабиётларни тарқатганлик ва ИШИДга алоқадорлик каби айблари қўйилмоқда. Ички ...
25 май 2017
Бугун Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” сифатида байрам қилинади, бироқ ўша куни уйига қайтиб келмаган ўқувчилар ҳақида ҳеч нарса айтилмайди. 2010 ...
20 феврал 2017
Беш йил бурун Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида ёлланма қотил томонидан отиб кетилган таниқли имом Обидхон Назаровнинг яқинлари унинг анча тузалиб ...
5 сентябр 2016
Ўзбекистон ичидаги журналистика яна бир бор навбатдаги синовдан ўта олмади. ТВси ҳам, газетаю журналлари ҳам ўта олмади. Ўзбекистонда президент ...
Блоглар
20 апрел 2018
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кураш кампанияси бошланди. Бу курашни мамлакат президентининг ўзи бошлаб берди. Мамлакатда ...
19 апрел 2018
Президент Мирзиёевнинг педагог ва шифокорларни мажбурий ишларга жалб этмаслик талабларидан сўнг Тошкентда 17 апрель куни ...
19 апрел 2018
Дўппидўз чевар Ҳамида Юнусова 25 йилдан буён дўппи тикади. Бу ҳунар унга оилавий анъана бўлиб, ...