Асосий мавзулар
25 апрел 2018

RSF: Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича бу йил тўрт поғона кўтарилди

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти 25 апрель куни эълон қилган 2018 йилги матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ўтган йилги 169-ўриндан 165-ўринга кўтарилди.

Ташкилотнинг бу йилги ҳисоботида Ўзбекистон ўз қўшниси, ҳамон 178-ўринда қолаётган Туркманистондан олдинга чиқди.

Бироқ Ўзбекистон Марказий Осиёдаги қолган учта давлат – Қирғизистон (98), Тожикистон (149) ва Қозоғистон(158)дан ҳамон ортда қолмоқда.

Матбуот эркинлиги тадқиқ этилган ҳисоботда Ўзбекистон 180 мамлакат охиридан 15-ўринда турибди. Индексдаги биринчи ўринни Норвегия, охирги ўринни эса Шимолий Корея эгаллаган.

«Ҳали кўп иш қилиниши керак», дейилади ҳисоботнинг Ўзбекистон рейтингига бағишланган бўлимида.

«Журналистикага нафрат демократияга таҳдид солмоқда» деб номланган RSF ҳисоботига кўра, 2016 йил августида президент Ислом Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон тарихида янги давр бошланган.

«Каримов диктатор сифатидаги 25 йиллик иқтидори давомида цензурани мустаҳкамлаш ва мустақил журналистларни таъқиб қилишдан ҳеч тўхтамади. Унинг вориси, собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга ваъда берди, таниқли журналистлар қамоқдан озод этилди», дейилади ҳисоботда.

Бироқ «Чегара билмас мухбирлар»га кўра, камида уч нафар журналист ва блоггер ҳибсда қолмоқда, жумладан, уларнинг учтаси 2017 йил қамоққа олинган. Ҳибсга олинганлар уларга қийноқлар қўлланилганини билдиришган.

Сўнгги пайтларда репрессив тизимнинг бўшашгани сезилса-да, «Фарғона», «Озодлик» каби айрим сайтлар Ўзбекистонда илгаригидек тўсилганича қолгани билдирилади ҳисоботда.

Ўзбекистонда, шунингдек, ўқилиши исталмаган сайтлар қаторида «Элтуз» нашри ҳам маҳаллий провайдерлар томонидан тўсиб қўйилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2023
2010 йилнинг 9 июнидан 10 июнига ўтар кечаси Қирғизистон жанубида оммавий қотилликлар бошланди ва унинг қурбонлари асосан маҳаллий ўзбеклар ...
20 ноябр 2020
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳақ талаб қилгани (ҳужжатларда – “жамоат тартибини бузгани”) учун уч кунлик маъмурий ҳибсга ...
2 октябр 2018
Таниқли ўзбек шоираси 59 ёшли Зулфия Мўминова республика ТВси орқали ўқиб берган янги шеърида болани «дунёлардан бехабар оқ каптар»га, ...
3 октябр 2015
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирмоқда. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...