Асосий мавзулар
9 сентябр 2018

Имом Фазлиддин Парпиев тезисдан чиққани учун ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Омина» жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин Пардаев ишдан олинди. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг «Элтуз»да мавжуд бўлган 675-буйруғига кўра, 8 сентябрь куни имом вазифасидан бўшатилган. Ҳужжатга кўра, имом «Одоб комиссияси»нинг йиғилиш мажлиси қарорига асосан бўшатилган.

Расмий буйруқда имомни ишдан олишга асос қилиб, Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми тўртинчи банди, яъни «ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши» қайд этилган.

32 яшар имом-хатиб 7  сентябрь жума куни соқол ва ҳижоб масаласида чекловларни қоралаб, мулозимларни президент қарорларини изчил бажаришга чақирган эди.

Бунинг арафасида Ўзбекистонда диний мавзуда тарғибот юритадиган ўнга яқин блогер қамоққа олинганди. Лекин имом ўзининг жума ваъзида блогерларнинг қамоққа олиш мавзусига айнан тўхталмаган. Бу чиқишидан кейин имом ДХХ ва диний идора мулозимлари билан суҳбатдан ўтказилган эди. Жума ваъзидан бир кун олдин имом Парпиев ўз яқинларига ва журналистларга Ўзбекистондаги дин билан боғлиқ мавжуд сиёсатни танқид қилиш режаси борлигини билдирган эди.

9 сентябр куни бир соатлик сўнгги лайф чиқишида Парпиев отасига босимлар бўлгани, «оиласи беқарор бўлган»ига ишора қилиб, олдинги чиқишларидаги мавзуда бошқа гапирмаслигини билдирди.

«Бу мавзуда мендан бошқа бирор лайфвидео ёки ҳеч бир бошқа фикр кутманглар. Агар мен бундан кейинги ҳодисаларга муносабат билдирмасам, менга маломат қилманглар. Бундан буёғига бўладиган гапларга мени аралаштирманглар. Мен бу вазифадан озод этилдим», деди Парпиев.

«Омина» масжиди имоми Парпиев 7 сентябрь кунги видеомурожаати ҳукуматнинг ягона мактаб формасини жорий этиши ва ҳижобга қўйилган чекловларга норозиликлар кучайган пайтга тўғри келди.

Унинг Тошкентдаги “Омина” жоме масжидига имом этиб тайинланганига бир ой бўлган эди.

Фазлиддин Парпиев 2011 йилгача Мадина шаҳридаги Ислом универститетида ўқиган, 2016 йили эса Тошкентдаги Имом Бухорий Ислом институтини тугатган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 феврал 2021
Жорий йилнинг 30 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ютубдаги «Халқ фикри» ...
14 апрел 2016
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати буюртмасига кўра тайёрланган “ГТА ёҳуд ўйинга айланган хаёт” хужжатли фильми Олий ўқув юртлари, мактаб ва ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
18 декабр 2020
«Тошкент сити»га кириш пулли бўлгани шундай ҳам мўмай даромад топиш учун қилинмаяпти, албатта. Бу ерда очофатлик, навбатдаги “любая бизнес ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...