Cатира
10 сентябр 2018

Бу турфа гуллар, айтинг….

Жамоатчилик босими нима дегани? Буни машҳур рус рассоми Вячеслав Зайцев айтиб берган эди. Зайцев кичкиналигида барча совет болалари қора сатиндан бўлган труси кийиши керак бўлган.

Зайцевнинг ота-онаси унга чет элдан келтирилган сифатли оқ труси кийдириб, боғчага юборган. Боқча опа Зайцевни бошқалардан фарқли иштон кийгани учун стул устига чиқариб қўйиб сазойи қилган.

Эртасига Зайцев «Bon Bon Bodywear» ëрлиқли трусини ечиб ташлаб, «Красний большевик» артелида тикилган арзон сатин иштон олиб беришларини онасидан кўзида ëш билан талаб қилган.
Боғчадаги жамоатчилик босимининг оқибати эди бу.

Худди шундай жиҳат тармоқнинг ўзбек сегментида кузатилмоқда. Сегментдаги битта қатлам барчани босим остида тутишни истайди.
Яхшиси бу ҳақда Асадулла Жўраев фикрини келтирсам:

“Фейсбукдаги ўзбек интернет сегментининг фожеаси – бу тармоқни догма ва нотолерант фикрлайдиган, мутаассиблар жуда узоқ вақтдан буён майдон қилиб олгани.

Ҳар қандай масалада ўзларининг фикрларини ўтказишга ҳаракат қилишади.

Ҳар қандай дунёвий пост қўйилса ҳам улар ўз уставлари билан етиб келишади.

Жуда кўпи реал эмас, балки фейк аккаунтлар. Ижтимоий фикр яратишмоқчи бўлишади.”

Яна бир тармоқ фаоли Нурилла Норчаевич мана бундай ëзади:
“Бу диндорлар аёлларимизни гей бола туғишда айблаб чиқишди.

Сериалларни таржима қилган артистларни хоинликда айблаб юборишди. Кўчада юришга қўрқиб қолдик ,тўғриси. Қачон қарасанг соқол қўй, намоз ўқи, зиёфат бер деб талаб қилишади. Эртага афғонларга ўхшаб қолишимиз ҳеч гап эмас бунақа кетишда.”

«Ўзгаларнинг эркин танловини чеклайдиган жамият фақат ўзини чеклайди», дейди «маънавиятчилар»га қарши фикрлари билан ижтимоий тармоқда машҳур бўлган тошкентлик тадқиқотчиси Рафаэл Сатторов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

«Мана, қамалган блогерларнинг бир Зиёвуддин Раҳим. У ўзининг диний фикрлари билан бошқа шахсларнинг эркин танловига қарши бўлган рўмол ўрамаган аёлларни фоҳишаларга тенглаштирган, сериал артистларини ватан хоинлигида, фарзандларига ҳаром луқма едирганликда айбловчи фикрлар билдирган. У бошқалар эркини чекламоқчи эди, мана ўзига қайтиб келди шу нарса…».

“Муҳташам юз йил” фильмида Султон Сулаймон турфа ранг чечаклар чаппар урган гулзорга қараб туриб, “Яратган турлиликни севади. Агар бунинг тескариси бўлсайди, у фақат бир турли гул яратарди. Бир турли қуш, фақат бир хил одамларни яратган бўларди. Айни пайтда қарагин, биз жуда ҳар хилмиз. Бу боғ унда турли гуллар бўлгани учун чиройли”, дейди фильм қаҳрамони.

Турфаликни рад қиладиган босим бизни туссиз, рангсиз, танқидий таққослаб фикрламайдиган қулларга айлантириши мумкин.
Ўсимлик ортиқча намдан қийналгани, мойчироқ эса мой кўплигидан ўчиб қолгани каби одам ҳам ортиқча босим остида чўкиш таҳликаси бор.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2017
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг дипмиссия ходимлари ва рахбарлари билан биргаликда режалаган халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти кутилмоқда. Вазирлик сайтида ...
3 октябр 2018
Ўзбекистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари, президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Элтуз” билан ...
5 декабр 2016
2 декабр куни Урганч Сувратлар галереяси бош мухофизи Ширин Тошева галереяда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан текширишлар бўлгани ...
30 июл 2018
1 октябрь куни Муҳаммад Бекжон 63 ёшга тўлди. «Элтуз» нашри Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ ...
Блоглар
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...
10 ноябр 2018
Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш ...
9 ноябр 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти ...