Кундалик
3 октябр 2018

Комил Алламжонов президент матбуот котиблигидан бўшатилди

Ўзбекистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари, президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Элтуз” билан гаплашган давлат амалдори билдирди.

Суҳбатдошга кўра, Алламжоновнинг ишдан олиниши Ўзбекистон президентининг Ҳиндистонга сафари билан боғлиқ. Аммо бу айнан қайси сабаблар экани ҳақида “Элтуз” мухбирида ҳозирча маълумот йўқ.

Комил Алламжоновнинг қайсидир туманга ҳоким бўлиши ҳақида ҳам тасдиқланмаган маълумотлар бор.

Комил Алламжонов 2017 йилнинг декабрида президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан матбуот котиби ва маъмурият раҳбари ўринбосари қилиб тайинланган эди.

Алламжонов бундан олдин Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматини бошқарган.

Комил Алламжонов «Олтин қалам» ва «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» нишони совриндоридир.

Комил Алламжонов Avtotest ширкати ва Turon 24 нашрининг ҳақиқий эгаси экани иддао қилинади.

Комил Алламжонов 2006 йили Санъат ва маданият институтини, 2010 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 ноябр 2017
2017 йилги пахта теримида «Умумхалқ ҳашари» шиори остида бюджет идоралари ходимлари, жумладан, ўқитувчилар меҳнатидан тобора кенгроқ фойдаланилмоқда. Сирдарё вилоятидан ...
21 октябр 2019
Сўнгги вақтлардаги воқеликлар Ўзбекистонда диний масалалар устидан назорат яна кучайиш сари юз тутганидан дарак бермоқда.  Зеро, жамиятда диний эркинликнинг ...
30 июн 2023
Хафта гирр этиб айланиб яна сиз билан мулоқотдаман. Мулоқот сўзи сал бўрттирилган. Чунки мен гапираман, сиз эшитасиз. МС: Манам ...
11 декабр 2018
Тошкентда 10 декабрь куни «Ижтимоий медиа маҳсулотлари» тадбирида «Би-Би-Си» ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» дипломи билан мукофотланди. Тадбирда диплом ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...