Cатира
26 октябр 2018

Ўзбеклар Россия кўчаларидан уруш асирлари каби олиб ўтилди

Россиянинг Тула вилоятида 20 октябрь куни 300 дан зиёд мигрант шаҳар кўчаларидан ҳарбий асирлар каби, бир-бирининг елкасига қўлларини қўйганча, намойишкорона олиб ўтилди.

Мигрантлар қўлларидаги паспортлари билан сафланишди

Мигрантларнинг аксарияти Ўзбекистондан. «Теле Тула» ТВ канали кўрсатувида уларнинг ўзлари билан яшил ўзбек паспортини олиб олишганини кузатиш мумкин.

Тула полициясига кўра, таҳқирли сафга тиркалган жами 300 шахсдан атиги 35 нафаригина мигация қонунчилигини бузгани ва уларга маъмурий чора кўрилган.

Россиянинг Тула вилояти нафақат ўзбек гастербайтерлари, балки ўзбек МХХ (ҳозирги ДХХ)нинг собиқ раиси Иноятов оиласига тегишли $80 миллионлик парранда империяси билан ҳам машҳур.

Тула вилоятида ўзбек мигрантларига нисбатан Россия полициясининг таҳқиромуз ҳаракати Путин ва унинг мингдан зиёд мулозимининг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан якуний йиғилиш ўтган кунга тўғри келди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2015
Радио манбасига кўра илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларни йиғиб, далага олиб кетишган. “Балкондан қараб турдим. Ҳаммасини бир ...
9 апрел 2018
Бу йил баҳорга чиқиб Тошкентда пиёз хор бўлди. Айрим маҳаллаларга, кўп қаватли уйлар орасидаги ариқларда қоп-қоп тўкиб ташланган пиёзни ...
29 март 2021
Ëрқиной ҳақидаги ҳикояни ëзганимдан сўнг менга АҚШда яшайдиган Қўйли деган 58 ёшли киши телеграмдан чиқди. “Оғо, манинг ҳаëтимни китоб ...
30 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 40-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) “Эркни истаган руҳ ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...