Кундалик
9 феврал 2016

Швед прокурори: «Суиқасд ортида ўзбек ҳукумати турибди»

9 феврал куни Швецияда таниқли уламо Обидхон қори Назаровга суиқасдда уринишда айбланган Юрий Жуковскийга чиқарилган ҳукмга нисбатан аппеляция маҳкамаси бошланди. Швед телеканали SVT журналисти маҳкамани ёритаркан, бу иш жосуслар иштироки кўлами билан Лондонда юз берган Литвиненкога қилинган қотилликка ўхшашини билдирди.

2006 йили Александр Литвиненко ўлимида рус федерал хизмати қўли борлиги айтилади, прокурор бу ишнинг, илдизи Ўзбекистонга бориб тақаладиган имом Назаровга қилинган суиқасд бир ҳил моҳиятга эга эканини билдирди. Яъни ҳар икки жиноятда мухолифларининг йўқ қилинишидан ҳукуматлар манфаатдор бўлишган. “Ҳолат шундай бўлсаю, мен бор гапни айтмасам тўғри бўлмайди”, – дейди прокурор Петерсон “Ҳукуматни айблаш жуда катта гап бўлмайдими?” – деган ТВ журналистининг саволига жавобан.

Бундан илгариги швед маҳкамаси ўзбек ҳукуматини тўғридан тўғри суиқасдда айблашдан тийилган эди. Аппеляция судида эса Обид Назаров ҳимояси Жуковскийга умрбод жазо берилиши ва ишнинг сиёсий буюртма эканига эътибор қилинишини талаб қилмоқда. 57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан отиб кетилган эди. Орадан тўрт йил ўтиб Остершунд шаҳри маҳкамаси ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланган, Ўзбекистон фуқароси бўлгани айтилган Юрий Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинлаганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2016
Ўзбекистон телеканаллари орқали бир неча марта намойиш этилган, «ўз йўлидан адашганлар, диний экстремистлар, Ватан хоинлари»га бағишланган «Қиёматга қолган қарз» ...
16 январ 2021
Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева узоқ хасталикдан сўнг 83 ёшида оламдан ўтди. 16 январь куни у Тошкентдаги Дўмбиробод қабристонига дафн ...
24 ноябр 2020
Рассом Туз карикатураси
7 апрел 2022
Apparell Insider нашри учун махсус ёзилган ушбу мақолада Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми вакили Лин Швайсфурт Ўзбекистон пахтачилигида тизимли мажбурий меҳнат тугатилиши муҳим воқеа бўлса-да, инсон ҳуқуқлари билан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...