Кундалик
9 феврал 2016

Швед прокурори: «Суиқасд ортида ўзбек ҳукумати турибди»

9 феврал куни Швецияда таниқли уламо Обидхон қори Назаровга суиқасдда уринишда айбланган Юрий Жуковскийга чиқарилган ҳукмга нисбатан аппеляция маҳкамаси бошланди. Швед телеканали SVT журналисти маҳкамани ёритаркан, бу иш жосуслар иштироки кўлами билан Лондонда юз берган Литвиненкога қилинган қотилликка ўхшашини билдирди.

2006 йили Александр Литвиненко ўлимида рус федерал хизмати қўли борлиги айтилади, прокурор бу ишнинг, илдизи Ўзбекистонга бориб тақаладиган имом Назаровга қилинган суиқасд бир ҳил моҳиятга эга эканини билдирди. Яъни ҳар икки жиноятда мухолифларининг йўқ қилинишидан ҳукуматлар манфаатдор бўлишган. “Ҳолат шундай бўлсаю, мен бор гапни айтмасам тўғри бўлмайди”, – дейди прокурор Петерсон “Ҳукуматни айблаш жуда катта гап бўлмайдими?” – деган ТВ журналистининг саволига жавобан.

Бундан илгариги швед маҳкамаси ўзбек ҳукуматини тўғридан тўғри суиқасдда айблашдан тийилган эди. Аппеляция судида эса Обид Назаров ҳимояси Жуковскийга умрбод жазо берилиши ва ишнинг сиёсий буюртма эканига эътибор қилинишини талаб қилмоқда. 57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан отиб кетилган эди. Орадан тўрт йил ўтиб Остершунд шаҳри маҳкамаси ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланган, Ўзбекистон фуқароси бўлгани айтилган Юрий Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинлаганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2017
Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди. Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда. Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз ...
20 апрел 2018
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кураш кампанияси бошланди. Бу курашни мамлакат президентининг ўзи бошлаб берди. Мамлакатда мажбурий меҳнат йиллар давомида ...
13 январ 2016
Ўзбекистонда қалбаки дорилар бозори, айниқса, кейинги йилларда ривожланди, дейди Eltuz.Com билан суҳбатлашган ўзбекистонлик шифокор Сабоҳат Аҳмедова. Вазият шундай тус ...
15 январ 2017
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилнинг 26 июнидан бери бошқарган Рустам Расулович Иноятов, мамлакатдаги юзага келган вазиятдан келиб чиққан ...
Блоглар
14 декабр 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан ...
13 декабр 2018
Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.   Жамиятдан ...
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...