Асосий мавзулар
2 август 2018

Ёндирилган кўприклар

Европада яшай бошлаганим қочқинликнинг ўнинчи йили якунланаркан, бугун илк бор ярим асрлик умрим ортига қарамоқчи бўлдим. Жўн маънода эса Интернетга калит сўзларини ташлаб, эски эшикларни бир-бир очмоқчи бўлдим.

Гарчи қочаётган одам одатда ўзи қурган кўприкларни бузишга ҳаракат қилади ёки уни қувғинга олаётганлар қилади бу ишни. Интернетни титкиларканман, ёндирилган кўприклар – қилинган, қилинмаган, охирига етмаган лойиҳалар, ташкилотлар, саҳифалар, сайтларнинг харобаларидан акс садо каби қайтаётган сўзларга, жумлаларга дуч келдим.

Кўприклар одатда одамларни бирор манзилга етказиш учун ёки бирор тўсиқни, жарлик, дарёни кесиб ўтиш учун қурилади. Оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, бугунги кунда социал тармоқлардаги саҳифалар ҳам шу маънода бамисоли кўприк каби.

Бироқ ортга боқарканман, нимаики сайт қилган бўлсам, яроқсиз ҳолда кўрдим. Uzbekinfo, Isyonkor, Tegirmon, Ponauz, Jadidlar, Uznews… Уларни яхши бир ният билан, бошқаларга эркин фикр имкониятини яратиш учун кўприк бўлсин, дея қилмаганмидик?

Эҳтимол, уларнинг Интенет бағрида хароб ва ташландиқ ётишида ҳам қонуният бордир. Бу қонуниятлар энди алоҳида бошқа мавзу… ва олдга боқиш, юришда давом этиш керак.

Яхшилик қилу сувга ташла, дейишади. Шу маънода сиз ҳам менинг айни блогимни кимнингдир сайтида, социал тармоқда, гуруҳда кўриб қолсангизу буни ўзингиз учун фойдали деб билсангиз бирор лайк, белги, изоҳ қолдиринг, уларсиз эски кўприклар каби муҳташам сайтлар нурар, саҳифалар эскириб сарғаяркан, сўзларимиз ҳам кераксиз тош каби йўқлик қаърига чўкади.

Қудрат Бобожон,
eltuz.com, 2015 йил 28 сентябрь

Тағин ўқинг
4 январ 2018
Сўнгги икки ҳафта ичида мамлакат вилоятлари бўйлаб жами 54 та милиция постлари тугатилди. ИИВ матбуот хизматига кўра, тугатилган постларнинг, ...
29 октябр 2015
Eltuz манбасидан олинган хабарга кўра, 28 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Шуҳрат Рустамовни ушлаб олиб ...
3 август 2023
Элтузга обуначилардан бири Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг собиқ директори Умида Турсунова ўртасида ...
29 апрел 2020
Ҳикояни Абсатторнинг ўз тилидан эшитамиз. – Кўзимни очсам, кимдир бошини парашага эгиб ўқчиб -ўқчиб қусяпти. Қусиқлари устимга сачради. (Сўкинади) ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...