Кўзқараш
15 апрел 2019

Бошқалар…

Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд Брехтнинг “Ортимиздан келар бошқалар!” деган машҳур сўзлари шиор бўлганди. Биз фақат бошлаб берамиз, “Ортимиздан келар бошқалар, кўпроқ бўлар сабри уларнинг, эпчиллиги ва қатъияти…”, деган бир самимий илинж бор эди.

Максимализм отига минарканмиз, ортга қарамас, бироқ ортимиздан гурас-гурас оломоннинг келаётганига ишонардик. Устоз Рауф Парфи таъбири билан “Бизникилар келяпти”, деб қўярдик.

Бироқ вақт ўтиши билан “Бошқалар” деган сўз бутунлай бошқача мантиқ касб этди. Маълум даврга келиб менда “Улар бошқалардир”, деган бир собит гумон уйғонди.

Улар – троллар, манқуртлар, моховлар, бир ҳовуч оломон, нархи уч пул хоинлар, хуллас, оёқни қўлга олиб, ортга қарамасдан узоққа қочиш керак бўлганлар, улар биздан эмас, улар бошқалардир…

Бу тенденция давр ўтган сари шиддатли авж олди, кекса ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов таъбири билан айтганда, бу ижтимоий тармоқлардаги “доимий жанжал фони»га айланди.

Энди бир зеҳн солиб ўйлаб кўринг, биз “бошқалар” дея атаётган одамлар биз ҳақдаям айни биз каби ўйлашлари табиий эмасми? Ахир уларга ҳам бизники каби ақл ва билим берилган. Улар кўзимизга «олабўжи» кўринган сайин биз ҳам уларнинг кўзига ҳусндан бенасиб, cассиғу бадбўйликда танҳо троллар бўлиб кўринмаймизми?“

Санаб бера оласизми менга, ўзбеклар орасида, ўзини атеист ва демократ санаганлар орасида ёки ўзларини тақводору насроний, исломийлардан ва ўз динларининг қайсидир мазҳабларидан дея ажратувчи гуруҳлар ўртасида қанча ихтилофлар борлигини?

Улардан ташқари, ўзларини байналминалу ёда миллатпарвар атаганлари қанча-ю, юқоридаги гуруҳлардан ўзини олиб қочиб, ўзга қавмдан ёки миллатдан эканини писанда этиб панада ўтирганлари қанча?

Ва ниҳоят, “Улар бошқалардир” ёки “Биз бошқалармиз” деган фикр янги бир секта, шовинизм ёки ирқчиликнинг ибтидоси эмасми?

Тағин билмадим, ҳар ҳолда бугунги бошқалар – биз билган илгариги, бизга эргашган бошқалардан бошқача, улар бизни қуваётган ёки ўзимиз ёнимиздан қуваётган бошқалардир.

Қудрат Бобожон,
eltuz.com, 2015 йил 15 сентябрь

Тағин ўқинг
4 май 2022
Ҳожимурод ўз қаҳрамонликлари билан донг чиқарган, бирор ёққа борганида туғ кўтарган, атрофида от ўйнатиб, уни кузатиб борувчи ўнлаб муридсиз ...
8 июл 2022
Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл ...
24 сентябр 2018
Совет даврида болаларни мактаб партасидан пахта даласига қувиш одатий ҳол саналарди. Қайта қуриш йилларида сал сусайган бу анъана Ўзбекистон ...
6 октябр 2016
6 октябр куни эрталаб милиция ходимлари томонидан ушланган фотограф Темур Карпов билан бирга Тошкент вилоятининг Бўка тумани пахта даласида, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...