Асосий мавзулар
4 октябр 2016

Ўзбек тарихидаги қонли кун

СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий махбуслар устидан ҳукм чиқарилган.

Ҳарбий Коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдаги йиғилишида отув жазосига ҳукм қилинганлар рўйхатидан бир қисм:
Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби миллатимизнинг буюк адиблари,олимлари ва ўзбек миллатининг бунёдкорлари;
Раҳим Иноғомов – ўзбек тили ва маданиятини советлашишдан ҳимоя қилиш учун бир сиёсий арбоблардан ва зиёлилардан иборат гуруҳни тўплаган;
Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев – давлат ва жамоат арбоблари;
Ғози Олим Юнусов – бирнчи ўзбек фольклоршунос олим, биринчи журналист ва бирничи публицист,
Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов биринчи ўзбек адабиётшунослари,
Пўлат Солиев – биринчи ўзбек тарихчиси,
Худойберган Девонов – биринчи ўзбек кинорежиссёри, биринчи оператор, биринчи фотосуратчи.
Ва бошкалар…

Булар ва бошқа улуғ миллатдошларимиз, эл-юртдошларимиз ҳукм чиқарилган куниёқ 1938 йилнинг 4 октябрида, ҳозирги Юнусобод тумани Оқтепадаги қатл хонада қатл этилганлар.

Бу қонли кундан олдинроқ Мунаввар Қори, Боту,Тавалло,Убайдуллохўжа Асадиллохўжаев, Муса Саиджон каби буюк ва биринчи ўзбек педагоглари, юристлари ва шоирлари қатл этилган эдилар, кейинчалик шаҳидлар сафига Усмон Носир каби ўзбек миллатининг буюк ўғлонлари қўшилди.

Ўзбек миллатининг буюк фарзандлари, буюк бунёдкорлари ва устозлари хотираси олдида бош эгайлик.
Уларни унутмайлик!

Улар бизга қолдирган меросларини асрайлик ва келажак авлодларга қолдирайлик!
Оҳиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!

Анвар Тўра Назир,
мустақил блоггер
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2020
Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг Тошкентдаги тадбирда давлат раҳбарининг катта қизи Саида Мирзиëевга таъзим қилгани социал ...
19 ноябр 2021
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ ҳокимлиги биносида 43 ёшли депутат Феруза Бабашованинг депутатлик иши ва одоб-ахлоқи муҳокамаси бўлиши режалаштирилган йиғилиш депутатнинг ...
24 ноябр 2016
2016 йилнинг 11 ноябрида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли у билан турмада учрашди. Сафар олдидан биз Озода Ёқубовадан унинг маҳкумликдаги ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...