Кундалик
16 март 2016

Мажбурий меҳнат тўхтатилмас экан Ўзбекистонга сармояларни тўхтатиш талаб қилинди

„Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб қолаётгани хақида Жахон Банкини огохлантирди ва 9 март куни Жаҳон Банкига Ўзбекистонгдаги мажбурий меҳнат тўғрисидаги 140 минг имзо қўйган петицияни топширдик.

Петиция Жаҳон банкини, токи ўзбек ҳукумати пахта саноатида мажбурий меҳнатдан воз кечмагунига қадар Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалигига сармоя ётқизишни тўхтатишга чақиради.

Ўзбекистон хукумати хар йили қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича турли қарор ва кўрсатмалар қабул қилади, лекин, пахта саноатида мажбурий меҳнатнинг энг ҳунук кўринишлари ўзгармасдан сақланмоқда. Фермерларнинг айтишларича, пахта ва буғдой режаларини бажаришни талаб қилаётган хукумат уларни ўзининг темир исканжасида ушлаб турибди.

Айни пайтда, Ўзбекистон хукумати, Жахон Банкидан, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш мақсади учун 500 млн доллар миқдорда кредит олмокда.
The Cotton Campaign – бу Ўзбекистон пахта секторида мажбурий меҳнатни тўхтатиш мақсадида бирлашган меҳнаткашлар ташкилотлари, сармоядорлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг йирик коалициясидир.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2017
Охирги йилларда аксарият ўзбекистонлик юртдошларимиз орасида Путин, Рамзан Қодиров ва Эрдўғон каби авторитар лидерларга ҳайрихоҳлик ортиб бораётгани кишининг диққатини ...
2 сентябр 2016
Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ...
25 август 2016
«Тошкент оқшоми» газетасида (23.08.2016) ЎзА мухбирининг ички ишлар вазири биринчи ўринбосари билан суҳбати босилди. Вазир ўринбосарининг айтишича, ички ишлар ...
1 феврал 2016
2016 йил 27 январь куни BJ’s Wholesale Club чакана савдо компанияси Пахта мажбурияти (Cotton Pledge)га имзо чеккан 200 дан ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...