UzPoster
15 май 2018

Андрей Кубатин, 37-йилдаги каби айблар билан қамалган олим

Тошкентлик туркшунос олим Андрей Кубатинга ўтган йилнинг декабрида Ҳарбий суд томонидан берилган 11 йиллик муддат, яқинда беш йилга туширилди.

Суд талқинига кўра, Кубатин «Институтнинг электрон базасидаги маҳфий маълумотлар»ни турк олими Тарих фанлари профессори Сулаймон Қизилтупроққа «сотганлик»да ва «туркчиликни тарғиб қилиш»да айбланган.

«Мен ҳам ўша турк олими билан ҳамкорлик қилганман, демак чекистлар таъбири билан айтганда, мен ҳам Андрей Қубатинга ўхшаб, Давлатнинг адабий-бадиий «сирларини сотиб», Ватанга «хиёнат» қилган» эканман», дея ёзади ўз фейсбук саҳифасида ҳамкасби ҳимоясига чиқишлар уюштираётган Зариф Султоний.

У ва бошқа олимлар ижтимоий тармоқда Андрей Кубатин озодлиги учун акциялар бошлашган, президент номига унинг озодлигини сўраб, мурожаатлар уюштиришда давом этишмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
11 сентябр 2018
«2006 йилга қадар «Косон» зонасининг ташқи штаби томи устидаги солдат ва снай­перлар ярим йил тўхтовсиз “террорчилар”ни кутиб яшашди. Улар ...
26 ноябр 2018
«Элтуз» нашри ўз суриштирув гуруҳи томонидан йиғилган маълумотлар асосида тайёрланган фильмнинг иккинчи қисмини эътиборингизга тақдим қилади. Фильмнинг дастлабки қисмида ...
18 май 2018
Президент Мирзиёевнинг умр йўлдоши Зироатхон Ҳошимованинг Вашингтондаги Оқ уйда тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бирида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ...
Блоглар
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...
3 декабр 2018
Мана бу расмларда кўриб турганингиз Суриянинг Идлиб ёхуд Ҳалаб шаҳарларидаги биноларнинг эмас, Ўзбекистон Республикаси Навойи ...
3 декабр 2018
“Ўз газингни ўзгага бериб, таппи ёққан ўзбегим”, дея совет даврини ёмонлаган халқимиз ўзининг замонавий тарихида ...