Вақт машинаси
2 апрел 2018

2 апрель куни Алаш ўрда Кремлдан мухторият талаб қилган эди

1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган “Алаш ўрда” партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган Владимир Ленин ва Иосиф Сталин билан тўғридан-тўғри телеграф алоқасига чиқиб, ҳозирги Россиянинг бир қисми ва Қозоғистон ҳудудидаги Алаш ўрда давлати учун мухторият талабини қўйишди.

Қозоғистоннинг Семипалатинск (ҳозирги Семей) шаҳрида қароргоҳ қурган “Алаш ўрда” партияси етакчиси Алихон Букейхонов телеграф ускунасини тиқиллаëтган алоқачига қарата “Биз Алаш ўрда учун автономия истаймиз”, дейди.

Гап Россия таркибидаги чекланган мухторият ҳақида борган бўлса ҳам бу таклиф большевикларни чўчитган.

Eltuz.com мухбири гаплашган тарихчиларга кўра, Кремль Алаш ўрда лидерларининг мухторият билан чегараланиб колмасдан, навбатдаги қадам сифатида тўла мустақиллик талаб қилишидан ҳабардор бўлган.

Ленин ва Сталин бошчилигидаги иқтидор ҳам, Чор манфаатларини қайта тиклаш учун уруш олиб бораëтган Колчак ҳам Алаш ўрданинг мустақил бўлишини истамагани боис, бу ҳаракат устига чизиқ тортилди.

Аввалига ҳаракат ичига “Уч жуз” партияси фаолларидан иборат большевикпараст унсурлар киритилди.

Алаш ўрадани ичдан емириш учун Николай Степнов номи билан танилган ленинчи большевик Алибий Жангелдин сафарбар қилинади.

Тарихий ҳужжатларга кўра, 1918 йилнинг январида Алибий Жангелдин Тўрғай вилоятида большевик ташкилотини қуриб, Алаш ўрдани йўқ қилиш масаласида Сталинга ваъда берган.

Пировардида совет комиссарига айланган Жангелдин 1918 йилдан то 1920 йилгача Алаш ўрдага қарши қуролли фитна ва тажовузлар уюштиргани айтилади.

1918 йилнинг март ойида “Сари арка” газетаси Алаш ўрданинг сиëсий органи бўлган “Қозоқ” газетаси нашр қилинган типография вайрон этилганлигини ëзади.

1917 йилнинг 5 декабрида Оренбургдаги умумқозоқ қурултойида “Уйғон қозоқ” шиори остида тузилган Алаш ўрда давлати 1920 йилнинг 26 августида қизил армия тарафидан тор-мор қилинди.

Алаш ўрданинг етакчиси Алихон Букейхонов ҳибсга олинди ва 1937 йилниг 27 сентябрида суд қилиниб, “террорчи ташкилотга мансубликда” айбланиб, Москвада отиб ўлдирилди.

Алаш ўрданинг бошқа фаоллари ҳам ўлимга ҳукм қилинди.

Алаш ўрда фаолиятига қарши курашган Алибий Жангелдин Кремль сийловига эришиб, Совет Қозоғистонининг илк раҳбарларидан бири бўлди.

Ботир Ражабов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 ноябр 2016
Абдулла Ориповнинг вафоти халқимизнинг севимли шоири сўнгги вақтларда норасмий тақиқ остида яшагани, бундан бир қанча вақт илгари «Озодлик» радиоси ...
9 август 2016
Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ...
21 октябр 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
17 март 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга давлат тўнтаришида айбланиб судланаётган тадбиркор Равшан Салоевнинг адвокати ўз мижозини айбига иқрор бўлишга ва ...
Блоглар
17 июл 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд ...
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга ...