Дайжест
25 апрел 2016

11 йилдан кейин милицияга ўзи келган қотил

Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир жойда ишламайди, ичкиликка рўжу қўяди. Бир сафар маст ҳолда дуч келган уйнинг эшигини уриб, исиниш илинжида бўлади. Бир уйдан қари кампир чиқиб, унинг мастлигини кўради ва эшигини ёпиб олмоқчи бўлади. Жиноятчи эса уни уриб, ичкарига кирмоқчи бўлганида кампир қўшнининг уйига қочишга эришади.

Энди қўшниникида давом этган жанжал вақтида жиноятчи кампирни ва қўшни аёлни пичоқлаб ўлдиради. Қўшни аёлнинг 14 яшар қизига эса тажовуз қилади. Унинг икки норасида укасини эса мурдаларнинг ёнига ётқизиб, устига кўрпаларнинг пахтасини сочади ва ёқиб юборади.

Бу билан тинчимаган қотил ўсмир қизни судраб уйдан чиқади ва йўл-йўлакай яна бир уйнинг эшигини бузиб, егулик олиб чиқади. Уйнинг эгаси келиб қолганида эса бечора қизча унга ёрдам сўраб мурожаат ҳам эта олмайди.

Қотил қизча билан бир чиқиндихонага боради ва ўша ерда ухлаб қолади. Бундан фойдаланган қизча бу ердан қочиб, егулик ўғирланган уй эгасининг олдига келади. У эгаси қўшниси билан чиқиндихонага келганда қотил ухлаб ётганини кўради ва милицияга хабар беради. Милиция етиб келганда эса қотил аллақачон кетиб улгурганди.

Шундан кейин қотил 11 йил давомида дарбадар юради. Турли жойларда ишлайди, ҳатто уйланиб, бир фарзандлик ҳам бўлади. 11 йилдан кейин отасини кўргани келади ва йиллар аввал бўлиб ўтган воқеани айтиб беради. Отаси эса уни милицияга топширади. Суд уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади.

Эътиборлиси шундаки, бу ваҳшийликни содир этган қотилни милиция шунча йил давомида тутмаган, агар отаси олиб келмаганида тутмасди ҳам эҳтимол. Ҳолбуки, қотиллик гувоҳлари жуда кўп бўлган.

Қолаверса, бу ваҳшийлик учун жавобгарликни милиция бошқа бир бегуноҳнинг зиммасига юклаб, ишни ёпти-ёпти қилгани учун жиноятчи шунча вақт озодликда юрган эмасмикин, деган хавотир ҳам келади кўнгилга.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 апрел 2016
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси йиғилишида хотин-қизлар билан эркакларнинг биргаликда бассейнда чўмилишига эътирозли шикоятлар тушгани билдирилган. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элмира ...
21 апрел 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
28 апрел 2017
Нацистлар Германияси Иттифоқчиси, Янги Рим Империясини қуриш ғоясини илгари сурган Европанинг сўнгги диктаторларидан бири, Дуче (доҳий) Бенито Муссолинининг ўлими ...
19 декабр 2016
Ўзбек маданияти, санъати ва адабиётининг таназзулини бошдан кечираяпмиз. Кенг тафаккурли, истеъдодли ижодкорлар ё ватанни тарк этишди, ё қамоққа олинди, ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...