Вақт машинаси
28 март 2018

28 март – кир ювадиган машина ихтиро қилинган кун

1797 йили АҚШда дунëдаги илк кир ювадиган машинага патент олинди. Шу тариқа бундан 219 йил аввал инсоният, хусусан, аëлларнинг кир ювиш машаққатидан қутулишига имкон яратилди.

АҚШнинг Нью-Ҳампширида яшовчи Натаниэль Бриггс 1797 йилнинг 28 мартида ҳаракатланувчи чорчўп билан жиҳозланган ëғоч қутини эслатувчи илк кир ювиш ускунасига патент олди.

1851 йилда АҚШ фуқароси Жеймс Кинг ноғорасимон айланувчи кир машинани патентлади. Бу машинанинг бугунги машиналарга ўхшаши айтилади. Фақат у қўл билан айлантирилган.

Калифорниядаги олтин изловчи уддабуррон ушбу машиналардан бир нечтасини бир ерга тўплаб, 12 та хачир айлантирган ғилдирак ëрдамида ҳаракатга келтириб, ўзига хос кирхона ярата олди.

АҚШ муҳандислари машина ичига кир ғижимлайдиган ўқловларни ўрнатиб, мукаммаллик сари яна бир қадам ташлашди.

Бу пайтга келиб Америкада эринмаган ҳар бир киши “кир машина” ихтиро қила бошлади.

1875 йилнинг ўзидаëқ Америкада кир ювиш ускуналари учун 2000 та патент олинган.

Бугунги “оромижон” кир машина прототипини эса 1900 йилда немис ширкати яратди.

Аввалига машина бензинли мотор билан ишлаган бўлса, 1908 йилда электрда ишлашга ўтди.

1949 йилга келиб мутлақ автомат тарзда ишлайдиган кир машина пайдо бўлди.

Инсоният қўлда кир ювиш каби машаққатдан қутилгани учун америкалик муҳандислардан миннатдор бўлса арзийди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 ноябр 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев мактаб директорлари ва ўқитувчиларини «ҳайвон», «шоқол», «эшшак», «гадой», «падарингга лаънат» дея ҳақоратлади. 16 октябрдаги ...
23 июл 2018
Пойтахтнинг Олмазор тумани судида 51 ёшли тадбиркор, “Интеграл Инвест” ширкати раҳбари Жаҳонгир Умаров устидан маҳкама 23 июль куни ҳам ...
18 июл 2018
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди. Бу ...
27 октябр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...