Кундалик
2 май 2015

АҚШ Тошкентни Муҳаммад Бекжонни озод қилишга чақирди

АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери қамоқда қолаётган мухолиф журналист Муҳаммад Бекжонни озод қилишга чақирди.

61 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль портлашларига алоқадорликда айбланиб 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2012 йилда унинг жазо муддатига яна 5 йил қўшиб берилган.

-Биз Ўзбекистон ҳукуматини Муҳаммад Бекжонни озод этишга ва мустақил журналистларнинг қўрқувсиз фаолият юритишлари учун имкон яратиб беришга чақирамиз, – деди Жэфф Ратке.

Ўзбекистонда 16 йилдан буён қамоқда қолаётган таниқли журналист Муҳаммад Бекжон масаласи АҚШ Давлат департаментида илк бор кўтарилаётгани йўқ.

Ўтган йили “Матбуотни озод қилинг!” деб аталувчи йиллик матбуот йиғинида АҚШ Давлат департаментининг ўша пайтдаги матбуот вакили Жэн Псаки:“Муҳаммад Бекжонов 1999 йилдан буён қамоқда қолаётган ўзбекистонлик журналистдир. Бекжонов Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, дунёдаги энг узоқ қамоқда қолаётган журналистлардан. 2012 йилда Бекжонов озодликка чиқиш вақти келганида қамоқхона тартибини бузганлик айби билан унга беш йиллик қамоқ муддати қўшиб берилди. Унинг соғлигига сўнгги 15 йил мобайнида жиддий путур етди. У ҳозир зудликда тиббий муолажага муҳтож. Ўзбекистон ҳукуматини зудликда унга тиббий ёрдамни кўрсатишга чақирамиз”, деган эди.

Журналист ўзи устидан ўтказилган маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган эди.

Қамалишидан олдин Муҳаммад Бекжон мухолифат нашри ҳисобланган “Эрк” газетасига бош муҳаррирлик қилган. У мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати ва «Эрк» партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Муҳаммад Бекжон президент Каримовнинг сиёсий рақиби бўлган акаси Муҳаммад Солиҳнинг фаолияти учун жазоланганини айтишади.

2013 йилда Париждаги «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти ўзининг йиллик мукофотини Муҳаммад Бекжонга бериш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Ҳозирда Бекжон Навоийдаги Зарафшон қамоқхонасида сақланмоқда. Уни қамоқхонага бориб кўрган рафиқаси Нина Бекжон турмуш ўртоғининг соғлиғи ўта ёмонлашгани ва унга жарроҳлик амалиёти зарурлигини айтган эди.

Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси ва уч қизи ҳозир Америка Қўшма Штатларида яшайди.

Ҳурмат Бобожон
02.05.2015

Тағин ўқинг
18 май 2017
Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди. Дам тор, дам ...
21 сентябр 2021
Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. Булар қонунлар, ҳукумат қарорлари, низомлар, йўриқномалар ва ҳоказолардир. Жамоа шартномаси нима ва ...
5 феврал 2020
«– Бегжонов, мен сизга айтдим, у қизингиз экстремист! У Американи мақтаб, ўзи туғилиб ўсган юрт устидан кулган! Ўртанча ва ...
27 май 2016
«Адолат кўзгуси» газетаси бугунги ўзбек мактабларидаги ачинарли ҳолатлардан бири, яъни таълим муассасаларида сохта диплом билан дарс бераётган ўқитувчилар борлигига ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...