Cатира
30 июл 2019

Кунлардан бир кун Карлови Варида

Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти Зокир Алматов липородренаж залидаги мармар столда ётар, тошкентлик мафиоз Ҳусан Московский унга шлангдан сув чоптирарди. «Ҳаётимиз гўзал», дея ўйлади Алматов. Улар кнедликлардан еб, устига пиво ичиб, ташқарига чиқишди. Карлови Варининг бош кўчасида ўзбеклар сомса сотишарди. «Агар мен бўлмасам, улар бу ерда шимилдириқниям сота олмаган бўлишарди», кибр билан ўйлади генерал. У ўн йил бурун Андижон исёнини қандай бостирганини мароқ билан эслади. Шу пайт ўзбек унинг ёнига келиб: «Зокир ака, сомсадан олинг», деди. «Йўқ, раҳмат, мана ўн йилдирки, Андижон сомсасига аллергиям бор».

Рассом Туз,
eltuz.com, 2015 йил 23 октябрь

Тағин ўқинг
22 май 2018
Президент келиб кетгач, андижонликлар енгил нафас олишди. Бугун менимча раҳбарлар ҳам тўйиб ухлашган бўлишса керак. Халқимиз меҳмондўст, меҳмон кутиб ...
30 август 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ...
27 сентябр 2021
Дунёдаги энг йирик “Ernst & Young“ (EY) аудиторлик компанияси Швейцария тарихидаги иккинчи йирик банкротликдан кейин жиддий текширилмоқда.  EY аудиторлари ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...