Асосий мавзулар
16 апрел 2017

16 апрел – комедия қироли Чарли Чаплин туғилган кун

“Буюк диктатор”, “Олтин васвасаси”, “Катта шаҳар чироқлари” каби фильмлари боис икки бора “Оскар” мукофотини олган Чарли Чаплин 1975 йили қиролича Элизаветта II томонидан рицарлик мартабаси билан сийланди.

Комедия қироли Чарли Чаплиннинг ҳаëти ва ижоди кўплар учун ўрнак бўлди.

Бугун шу муносабат билан Eltuz.com, Москвада “Чарли” студиясини очган, айни соатларда Белградда кино олаётган, хоразмлик кинорежиссери, машҳур кинематограф Худойберган Девоновнинг чевараси Ҳудойберган Юсупов билан боғланди. Худойберган ўз ижодига илҳом берган инсон Чарли Чаплин ҳақидаги самимий фикрлаприни билдирди.

Машаққатлар аро муваффақият сари

Саҳнага илк бор 5 ёшида чиққан Чарли моддий қийинчиликлар боис 12 ёшида мактабни ташлаб пул топиш учун ишлай бошлайди.

Дастлаб кўчада газета сотди, турли ўйинчоқлар ясади, босмахонада ва маълум муддат идишлар ишлаб чиқарадиган корхонада югурдак бўлиб ҳам ишлади.

У ҳар куни соат 7:00 да турган.

Уни ундан эрта ёки кеч уйғонганини ҳеч ким кўрган эмас экан. Дастлабки ижодини пантомимочи актёр сифатида бошлаган чарли сал ўтмай кино санъати жозибасига тортилди..

“Бахтиёр Чарли” филмидаги фирибгар олифта роли унинг экранда яратган илк образидир.

Чарли Чаплиннинг биринчи овозли филми “Буюк диктатор” деб аталиб, унда Гитлер сатира қилинган эди. Катта хавф билан экранларга чиқарилган ушбу филм антигитлерчи мамлакатларда катта мувафаққият қозонган бўлса ҳам Совет Иттифоқида тақиқлаб қўйилган эди.

Пантамимо ва овозсиз филмларнинг энг бой қироли Чарлининиг маоши 1914 йилда ҳафтасига 150 доллар бўлган. 1915 йилга келиб, бу кўрсаткич 1250 АҚШ долларига етди. Бундан ташқари, шартнома учун яна 10.000 АҚШ долларини қўлга киритди.

1916-1917 йилларда эса 150.000 АҚШ долларлик шартнома имзолашга муваффақ бўлган Чаплиннинг ҳафталик маоши 10.000 АҚШ долларига етган эди.

1917 йил “First National” студияси билан бир миллионлик фантастик шартномани имзолайди ва шундан сўнг тарихда “энг қиммат актёр” деган ном қолдиради.

Унинг даромади йил сайин ошиб боради. 1919 йилга келиб Чаплин Мери Пикфорд, Дуглас Фербенксон ва Девид Гриффитонлар билан бирга ўз кино студиясини очади. Унга “United artists” (Бирлашган актёрлар) дея ном берди.

Нисбийлик назарияси

Чарли Чаплин ўзининг қиёфадошлари танловида учинчи ўринни эгаллаган.

Кунлардан бир куни Англия кўчаларининг бирида Чарлес Чаплиннинг антиқа ҳаракатларини ўхшатиш бўйича танлов бўлиб ўтади.

Бу ҳақда хабар топган актёрнинг ўзи ҳам танловда тасодифан иштирок этади. Танлов ниҳоясига етгач, антиқа ҳолат юзага келади.

Чарли Чаплин ҳаракатларини ўхшатиш бўйича ўтказилган танловда актёрнинг шахсан ўзи биринчи ўринни эмас, учинчи ўринни қўлга киритади.

Альберт Эйнштейн Чарли Чаплиннинг фильмларини яхши кўрар, бу актёрга ихлоси баланд эди. Кунлардан бир кун у актёрга шундай мактуб битади: “Сизга қойилман, санъатингиз ҳаммага тушунарли, Сиз келажакда буюк одам бўласиз, Эйнштейн”. Орадан кўп ўтмай жавоб хати келади: “Мен эса Сизга қайта-қайта қойил қоламан. Сизнинг нисбийлик назариянгизни жаҳонда камдан-кам одам тушунади, лекин барибир Сиз улуғ одамсиз. Чаплин”.

Севимли Чарли

Аслида унинг ҳаёти худди бир неча бобли романга ўхшайди.

У ҳаёти давомида кўп бор севган ва севилган. 4 бор уйланган…..Чаплин илк севгисини 19 ёшида учратди. 14 ёшли Хетти исмли қиз билан муносабатлари дўстона кечган, дейиш ҳам мумкин.

Чунки улар турмуш қуришмайди. Кейинчалик, 1921 йили Чарли акаси Сиддан Хеттининг 1918 йили вафот этгани ҳақида эшитади.Кейинги муҳаббати Эдна Пёрвиэнс исмли аёл билан боғлиқ.

У билан Чарли 1915 йили фильмни суратга олиш чоғида танишган. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар ҳақида матбуотда жуда кўп миш-мишлар тарқалган.

Нима бўлганида ҳам, 1923 йилга қадар Эдна Пёрвиэнс Чаплиннинг фильмларидаги бош қаҳрамон сифатида рол ижро этган.

1958 йили Эдна Пёрвиэнс вафот этган. Милдред Харрис Чарли Чаплиннинг илк рафиқаси.

Уларнинг тўйлари 1918 йилнинг 23 октябрида бўлиб ўтган.

Ўшанда Чарли 29, Харрис эса 16 ёшда эдилар. Чарли Харриснинг ҳомиладор эканини билгач, унга уйланган.

1919 йилнинг 7 июлида уларнинг ўғли Норман дунёга келади. Аммо у 3 кунлигида вафот этади. 1920 йили улар ажралишади.1924 йилнинг 26 ноябрида у Лита Грей билан турмуш қуради. Аммо бу тўй учун у жуда кўп машаққатларни бошдан кечиришига тўғри келади.

АҚШ қонунчилиги билан муаммолар келиб чиқмаслиги учун Чарли АҚШда эмас Мексикада уйланишига тўғри келган. Улар икки ўғилнинг ота-онаси бўлишган. Улар: Кичик Чарльз Чаплин ва Сидни Эрл Чаплинлар.

Бироқ бу рафиқаси билан ҳам Чаплин 1928 йили ажрашади.

Тунлари Чаплинсиз яшаймиз энди

Пантамимо ва овозсиз филмлар қироли дея эътироф этилган Чаплин сўл қарашлари боис АҚШда таъқибга учрайди ва 1952 йили американи тарк этиб Швейцарияда яшай бошлайди.

Чаплин 1977-йил 25-декабрда 88 ёшида вафот этади. Ўша йили ўзбек шоири Омон Матжон “Чарли Чаплинни эслаб” деган шеър билан кулги қиролига эхтиром билдирди.

Чарли Чаплин ўлди.
Ҳаёл экрани
Беҳос қора тортди.
Мусиқа тинди.
Қарз берилган нурни олиб кетдилар —
Тунлари Чаплинсиз яшаймиз энди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 октябр 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
19 май 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини 17 май куни кўришга бошлади. Маҳкамада ...
1 март 2017
Фото: http://newlookmedia.ru Горбачев даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. ...
8 январ 2016
Биз собиқ банкир, моҳир тадбиркор, эндиликда эса сиёсий маҳбус Рустам Усмоновнинг китобидан парчалар эълон қилишни давом эттирамиз. 1998 йилда, ...
Блоглар
21 сентябр 2017
Бўлмади. Кўпчилик зиёлиларнинг кутгани бўлмади. Ўзини 26 йилдан буён мустақил деб биладиган, кўксига уриб бу ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза ...