Вақт машинаси
3 ноябр 2022

3 ноябрь – SOS – ҳалокат сигнали тасдиқланган кун

1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи мужда сифатида қабул қилинди.

Морзе алифбосида “учта нуқта, учта тире ва яна учта нуқта”дан иборат бу сигнални бундан аввалроқ денгиз алоқасида фойдаланилган CQD сигнали ва қуруқликда фойдаланилган CQ сигнали билан адаштирмаслик керак.

Кўпинча SOS сигналини турли хато аббревиатураларга йўйиб адаштиришади, масалан, Save Our Souls/Save Our Spirits (бизнинг жонимизни сақланг), Save Our Ship (бизнинг кемамизни қутқаринг), Swim Or Sink (сузинг, бўлмаса чўкамиз), Stop Other Signals (бошқа сигналларни тўхтатинг), шунингдек, русча «Спасите От Смерти» (ўлимдан қутқаринг) ва ҳоказо.

Уларнинг бари SOS халқаро сигнал сифатида қабул қилинганидан кейин пайдо бўлган талқинлардир. Википедияга кўра, ушбу сигнал учун осон ва тез англашиладиган морзе ҳарфлари танланган.

1999 йилнинг 1 февралида SOS сигнали Халқаро денгиз ташкилоти томонидан автоматлаштирилган GMDSS тизими билан алмаштирилди, бироқ ҳалокат ва офатни билдириш учун ҳалигача SOS сигналидан фойдаланиш мумкин.

SOS cигнали товуши мана бундай эшитилади:


Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2022
Рассом Туз
26 март 2019
Ўзбекистонлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб 26 март куни эрталаб 8.30 ларда Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ўзбек ...
3 май 2020
Рассом Кирпи
11 сентябр 2020
Яхши эркаклар қандай кўпаяди? Сарлавҳани эшитиб юзингизга табассум югурди ҳар ҳолда. Табассум ҳақида гапирсам.  Табассум артиллериядан ҳам, отлиқ аскарлар ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...