Cатира
24 март 2017

Ўзбек футбол термаси уруш гирдобидаги Сурияга ютқазди

23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди.

Анча суст кечган ўйин якунида пеналти орқали Сурия жамоаси Ўзбекистон дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Ҳисоб 1:0.

2016 йили ўзбек футболининг коррупцияга ботганини танқид қилган журналистлар УзТВдан ҳайдалган эди

«Кўраяпмиз биринчи тайм тугар-тугамас футболчиларимиз чарчаб қолди. Тиллари осилиб юра олмай қолди» дейди футболни кузатган Элтуз суҳбатдоши ўзбекистонлик Миркомил.

Унинг фикрича бутун муаммо ўзбек спорти соҳасини эгаллаган коррупцияда.

Ўтган йили ЎзТВ журналистлари Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар ўз кўрсатувларида коррупцияни фош қилишгани учун “Соккер клуб” ва “Футбол шарҳи” кўрсатувлари  кўрсатувлари эфирдан олиб ташланган ва уларнинг ўзлари ишдан ҳайдалишганди.

Ўзбек терма жамоасининг 6 йиллик уруш гирдобида қолаётган мамлакат терма жамоасига ютқазиши ўзбек футбол ишқибозларининг чинакам ғазабига сабаб бўлди.

«Кўрган кўзларим кўр бўлсин! Псих бўлиб, борадиган жойим бориди бормадим! Тфу ҳаммасига, хайф шунча қарор, хайф шунча пул, хайф, хайф….😀» дея ёзди Фейсбук юзери Мирзохид Ботиров.

«Ўртоқлар мен ўзбекистон ютади деб пул тиккан эдим, буларни оёғида тўп турмайди яна мақтанишади байроқни баланд кўтарамиз деб,ер билан битта қилишди», дея давом қилдиради норозилик бахсини Равшан Шералиев исмли мухлис.

«бузоқнинг югургани сомонхонагача!!! Узб.термаси бузоқ ҳам эмас!!!!! югурмайдиямку. Бабаян в отставку!!!!!!!!» дейди ғазаб билан яна бир юзер Акрам Жўрабоев.

ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга Очиқ хат ёзган футбол ишқибози ва журналист Бобомурод Абдулла мағлубиятда, жамоа мураббийси Бабаянни айблайди.

Унинг фикрича мураббийликка нолойиқ шахснинг тайинланиши ўзбек спорти мутасаддиларининг катта хатоси бўлган.

Бошқа спорт ишқибози Миркомил фикрича айб биргина Бабаянда эмас.

«Бабаян нима қилиб бериши керак, бутун 30 миллионлик мамлакатдан йиғилган футболчиларимизнинг аҳволи шу бўлса?» дейди у.

Элтузга берган интервьюсида у мамлакат футболи бир гуруҳ тижоратчи ва коррупционерлар қўлида эканини айтади.

Миркомилнинг фикрича ўзбек футболи селекционерлари спортчиларни мамлакат ичидан қидириши ва етиштириб чиқариши лозим.

 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2021
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков боғча болаларига ҳар куни мақом ва миллий куйлар эшиттириш таклифи билан чиқди. Эндиликда мактабгача ...
17 август 2020
Россия ва Беларусь ҳарбий жамоалари “АрМИ-2020” халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Россия Мудофаа ...
27 март 2017
Ўзбекистонда шу пайтгача кўкларга кўтарилиб мақталиб келинган таълим тизимининг асл аҳволи тўғрисида аччиқ ҳақиқатлар ошкор бўлаётгани, оммавиий ахборот воситаларида ...
28 ноябр 2022
2014 йилнинг декабрида Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайз Усмоновни 9 йилу ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...