Видео
6 июл 2017

Маҳмуд Йўлдошев шеърий аудио китобини тармоққа қўйди (видео)

Ўзбекистонлик адиб ва руҳшунос олим, бир қанча ҳикоялар ва шеърлар муаллифи Маҳмуд Йўлдошев 2-июл куни ўзининг аудиокитобини чоп этди.

«Сидранинг тўрт меваси» деб номланган бу китобга шоирнинг тўртликлари киритилган. Бу тўплам оддий китоб ҳолида 2015 йили нашр этилган, бироқ аудио китоб шаклида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, мухлислар унинг шеърларни янги мазмунда кашф этишмоқда.

Йўлдошев бугунги ўзбек ёшлари учун замонавий шаклдаги электрон китоблар, аудио китоблар чоп қилиниши лозим деган фикрда.

У шунингдек, Ўзбекистонда аудио китоб чоп қилиш билан боғлиқ муаммолар борлигини ҳам айтади.

«Кўпчилик китоб дўконларида СD шаклидаги аудио китобларни таклиф қилишади, бу ҳам кам ҳолларда, аммо мен аудио китобларнинг флешка ва интернетдаги замонавий вариантларини кўпроқ ривожлантириш керак деб ўйлайман»

Хозирча Махмуд Йўлдошевнинг аудио шеърлар тўплами фақат унинг фейсбук ва однокласники тармоғи орқали, текин тарқалмоқда.

Аудио китобни ҳозирча бу ерда тинглаш ва кўчириб олиш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 октябр 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
25 сентябр 2017
Улуғнор тумани раҳбарлари пахта режасини талабаларсиз энди қандай тўлдириш ҳақида қайғуришмоқда. 22 сентябрь куни андижонлик талабалар пахта йиғим-теримидан қайтишди. ...
14 апрел 2016
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати буюртмасига кўра тайёрланган “ГТА ёҳуд ўйинга айланган хаёт” хужжатли фильми Олий ўқув юртлари, мактаб ва ...
12 декабр 2015
Янги рахбар: «Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!» Рассом: Туз Eltuz.com
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...