Асосий мавзулар
3 август 2017

«Сўнгаклар синграган соғир шайтанат…»

«Озодлик оҳанглари» аудио китоби ўзбек модерн шеъриятининг асосчиси Рауф Парфи шеърлари билан очилади. Элтуз нашри бу китобдан ўрин олган шеърларни эълон қилиб боришга қарор қилди. Уларни ўқиш баробарида тинглаш ҳам мумкин.

2007 йили Сорос жамғармаси кўмагида чиқарилган бу лойиҳа анъанавий китоблардан фарқ этади.

«Унда тирик овознинг ҳозир, шу ерда хитоб этиши муҳим. Чунки бу овоз қай бир ҳофизу шоирга тегишли бўлмасин, унинг аёвсиз сўзлари ҳозирги ҳаёт ва ҳозирги борлиқ ҳақидадир» дейилади китоб мундарижасида.

Ўзбекистон турмасида неча йиллардан буён изтироблар исканжасида хўрланган дўстим, Улуғ Туркистон ёзувчиси Эврил Турон шаънига, асирликдан кўчиш ишончи ила

Муҳаммад Солиҳга мактуб

Тоштурма. Ҳибсхона
11-ноябр, 2000 йил

1.

Кўз-қулоқ илғамас мусибатдир бу,
Сўнгаклар синграган согир шайтанат,
Зулм – ёвузликнинг энг сўнгги ҳадди,
Энг сўнгги оғриқнинг қонли инфоғи.

Ўз кўзларим ичра кўрдим, яшадим
Жуволдизлар, қамчинлар-ла кесилган,
Мижғиб куйдирилган танам ичинда.
Ҳадсиз ҳақоратнинг қаърида ёндим.

Нечун мен бундамен? Не сабаб? Нечун?!
Хорҳин, сўлғин қуёш уйғотар мени.
Сўппайиб ой ботар булут чокидан.

Нечун мен бундамен? Нечун? Билмадим
Юзларча юзлашдим ўлимим билан,
Ўлим мени олмади, Аплоҳга шукур.

2.

Сизлаган сизларим лойга ботдилар,
Мажҳул сароб қўйниндадир оломон.
Имконлар боғланди, жонлар боғланди,
Темир панжараларга боғланди тилим.

Ким билсин нечун? Қайда ул ҳакам?
Қайда Ҳақиқатнинг қурби, қудрати? Н
аҳотки, орзулар, армонлар билса,
Ай дўстим, келажак келмаса наҳот?!

Йўқ! Йўқ, Фиръавннинг аянч лашкари,
Эркин виждонларни ютолмас зулм.
Иймон асирларин руҳи ўлмасдир.

Кулди ўлаётган дунёнинг шакли.
Сизга юрагимдан бир китоб ёздим.
Ўлим олмади мени. Китобим битмас.

Мени тарк этма эй Журъат, Жасорат,
Шул эрур мен учун умри саодат,
Қоврилсам ишц, алам алангасида.

Дадахон Ҳасан

Айт, булбул, бормидир она масканинг,
Ростмидир, ёлғонми ўша чўпчак ҳам?
Ғоят содда эрур каломинг санинг,
Куйлаганинг куйми холос, ёки ғам?

Борингда бормидир инжа бир нажот?
Ҳофизда Ишқ, Алам, қўлдан кетган Эрк.
Бағрига сиғдирар сени одамзот,
Ҳофизни босишга бағирлари берк.

Сен учунми, ай Туркистон булбули,
Темир қафас тўқир пастлар, нокаслар?
Кўкдан садо келди – қўшиқ Ғаротинг,

Сочилсин Туронга эркин нафаслар,
Очилсин гулларнинг Ҳациқат Гули,
Уч, Ишқ, Алам бўлсин сенинг қанотинг.

Рауф Парфи
«Озодлик оҳанглари»,
eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2016
Ўзбекистон телеканаллари орқали бир неча марта намойиш этилган, «ўз йўлидан адашганлар, диний экстремистлар, Ватан хоинлари»га бағишланган «Қиёматга қолган қарз» ...
29 март 2016
Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ...
9 апрел 2018
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича маҳкама мажлиси 9 апрель куни давом эттирилди. Ўзбекистон ...
13 май 2016
Ўқитувчиларга маош ўрнига берилаётган «жўжанинг давлат курси» бозор нархидан икки баравар қиммат экани ҳақида урғулайди Озодлик радиоси. Eltuz.com Нукус ...
Блоглар
17 июл 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд ...
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга ...