Асосий мавзулар
7 август 2017

«Ватан жуда кетди торайиб, марду майдонсиз»

Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент Давлат Университети ва Москвадаги Олий адабиет курсларида таҳсил олган. 15 дан ортик шеърий китоблар муаллифи. «Тўмарис» хотин-кизлар ҳаракатининг асосчиларидан бири.

Элтуз – «Озодлик оҳанглари» аудио тўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Ватан жуда кетди торайиб,
Марду майдонсиз, аҳли иймонсиз,
Тахтдан забонсиз Ва яна курмаклар боис,
Ҳадеб цопаверар кўппаклар боис,

Ватан жуда кетди кенгайиб,
Елгонлар билан,
Армонлар билан,
Нолонлар билан
Ва яна
Қулликлар билан,
Бизлар ҳеч кутмаган Пулликлар билан


Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир,
Қандайин халқ бўлса, ўшандай тизим.

Кўравериб бўлди ҳаёлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним халқ,,
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!

Қачон тугақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Хароми кимсалар макри, озори
Юртнинг булғади-ку пиёласини.

Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат.
Шикаста Ватаннинг корига ярар
Алплар ўстирмаган аёлга лаънат!

Гулчеҳра Нуриллаева
«Озодлик оҳанглари»

Тағин ўқинг
17 июн 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
19 декабр 2016
Анқарадаги замонавий санъат галереясида рус фотосуратчиларининг «Россия турклар нигоҳида» кўргазмасининг очилиш маросимида ваъз ўқиëтган Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ...
1 август 2016
Эски ТошМИнинг Николай ғиштдан қурилган ва Ўзбекистон тарихий ëдгорликлар идораси муҳофазасида бўлган биноси Бош вазирнинг бир имоси билан бузилди. ...
17 март 2018
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича Тошкент шаҳри судида 15 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида қатнашган журналист Малоҳат Эшонқулова «Элтуз» ...
Блоглар
22 июн 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ...
20 июн 2018
Айрим нашрлар марҳум президентнинг коррупционер қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтариш ...