Асосий мавзулар
11 июл 2019

«Ватан жуда кетди торайиб, марду майдонсиз»

Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ортиқ шеърий китоблар муаллифи. «Тўмарис» хотин-қизлар ҳаракатининг асосчиларидан бири.

«Элтуз» «Озодлик оҳанглари» аудиотўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Ватан жуда кетди торайиб,
Марду майдонсиз, аҳли иймонсиз,
Тахтдан забонсиз, ва яна курмаклар боис,
Ҳадеб чопаверар кўппаклар боис,

Ватан жуда кетди кенгайиб,
Ёлғонлар билан,
Армонлар билан,
Нолонлар билан
Ва яна
Қулликлар билан,
Бизлар ҳеч кутмаган Пулликлар билан.


Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир,
Қандайин халқ бўлса, ўшандай тизим.

Кўравериб бўлди хаёлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним, халқ,,
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!

Қачон туғақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Ҳароми кимсалар макри, озори
Юртнинг булғади-ку пиёласини.

Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат.
Шикаста Ватаннинг корига ярар
Алплар ўстирмаган аёлга лаънат!

Гулчеҳра Нуриллаева
«Озодлик оҳанглари»

Тағин ўқинг
21 ноябр 2018
“Ҳьюман райтс уотч” халқаро ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий маҳкумларни озод қилишни давом эттириш, озодликка чиқарилганларининг реабилитация қилинишини таъминлашга чақирди. ...
18 июл 2017
Мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборган наманганлик аёл ёллаган икки ишчи ва уларни қутқармоқчи бўлган врач ҳалок бўлди. Samsung-Galaxi ...
16 январ 2023
Бухоро марказидаги ЮНЕСКО ҳимоясида бўлган буфер зонада мультфильм стилидаги фейк «Бухоро» қурилиши ҳақида томоғигача коррупцияга ботган, ўрис аксарларига ҳайкал ...
11 март 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...