Асосий мавзулар
5 июл 2019

«Темур эли қул, Ёраб…»

Юсуф Жума 1958 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган. Бухоро педагогика институтини тамомлаган. Биринчи шеърий тўплами «Ҳақиқатнинг олтин олмаси» 1984 йилда чоп этилган. «Бирлик» халқ ҳаракати фаолларидан бўлган. 2001 йилда «аксилҳукумат мазмунидаги» деб кўрилган шеърлари учун давлат тузумига тажовуз қилишда айбланиб, уч йил шартли жазога маҳкум этилган.

Элтуз – «Озодлик оҳанглари» аудио тўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Элнинг асл эрлари Андижонда отилди,
Дукчи эшон пирлари Андижонда отилди.
Наманганда отилди, отилди Фарғонада,
Энг охирги шерлари Андижонда отилди.

Омондир сўқирлари, омондир қашқирлари,
Шарифжон Шокирлари Андижонда отилди.
Ўлдирилди бўлажак Бобораҳим Машраблар,
Йўлбарсдек Бобурлари Андижонда отилди.

Дилда золим тирлари, ҳақ йўлин собирлари,
Нурга тўлсин гўрлари, Андижонда отилди.
Иймонга содиқ кетди, кўзлари очик, кетди,
Эрсиз қолди ерлари, Андижонда отилди.

Юсуфнинг юрагида эрларга отилган ўқ,
Элнинг асл эрлари Андижонда отилди.

Юсуф Жума
«Озодлик оҳанглари» Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 май 2016
Варшава циркининг Тошкентдаги гастроли чоғида циркда томоша кўрсатаётган филлар қутуриб, томошабинларга ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Воқеани ўз кўзи билан ...
10 декабр 2018
Ўзбек матбуоти чоп этаётган мақолаларга ишонилса, энди ҳамма ғалласини давлатга топширишга мажбур бўладиган деҳқоннинг бошига “бахт қуши” қўнган. Маҳаллий ...
4 октябр 2015
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди.
30 июн 2023
Хафта гирр этиб айланиб яна сиз билан мулоқотдаман. Мулоқот сўзи сал бўрттирилган. Чунки мен гапираман, сиз эшитасиз. МС: Манам ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...