Сас
14 август 2017

«Ҳокидан ёнар қуш бўлмоқда пайдо…»

Дилором Иcҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат Университети журналистика факультетига ўқишга кирган. Шеърлари матбуотда чоп қилинган. «Эрк» Демократик партияси Марказий Кенгаши аъзоси. 1994 йилда давлат тўнтаришида айбланиб, шартли қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Элтуз – «Озодлик оҳанглари» аудио тўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Бир тоғ бўлса, бағри тошдан,
Бағрига бошимни қўйиб,
тўйиб йиғласам
Балки шунда чиқиб кетарди
Аламларим ичидаги энг нозик аламим.
Балки шунда айта олардим –
Энди йўқдир юрт ғамидан
ўзга ғамим.

Фақат аввал йиғлашим керак, Тўйиб-тўйиб,
Энг бағритош тошга бошимни қўйиб.

Уч Сўз

Уч Сўз кетмоқда Ўйнаб-ўйнаб.
Улар шундай бахтли биздан қутулганига.
Ортиқ қийнамаймиз уларни, Улоқтирмаймиз Сен менга,

Уч Сўз кетмиоқда,
Улар шундай бахтли,
Босган изларидан гуллар унмоқда.
«Энди қандай яшайшиз?» деган….

Дилором Исҳоқова
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
28 август 2018
Тез кунларда Ўзбекистонда оммавий пахта теримига старт берилади. Аммо бу йилги мавсум ҳам ҳокимият амалдорларининг қонунбузарликлари остида ўтишига ишоралар ...
15 март 2018
МХХ (ДХХ) давлат тўнтаришида айблаётган журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлиси 15 март куни соат 15:00 га белгиланди. ...
22 апрел 2017
Россиялик мухолифатчи блогер Алексей Навальнийнинг фикрича, таги ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов турли йўллар билан пора берганини яширмоқчи. Апрел ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...