Сас
18 август 2017

«Кечирмас кеч кечикканларни…»

Абдувоҳид Ҳайит – 1967 йилда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган.Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳозир Канадада яшайди.

Кеч

Вакт кеч бўлди, кўзларингни юм,
Торт кўзингга дарпардаларни.
Чумчуқчалар ухладилар жим,
Уйқу олди даррандаларни.

Бўсағамга кириб келди кеч,
Қаро либос кийди далалар.
Кандай келди, қайдан келди кеч,
Сезишмасдан қолди болалар.

Юлдуз боқар узоқ-узоқдан,
Хорғин турар бекатлар, уйлар.
Бунда қўшиқ интиҳо ҳақда,
Бунда куйлар ҳижронни куйлар.

Куюқлашиб бормоқда кеча,
Йўлакларда тун фарроши – қийр.
Кечикканлар бунда бир неча,
Адашганлар зулматга асир.

Адашмоққа маҳкум этар кеч,
Кеч суймас ҳеч кечикканларни.
Кечикмасдан келар доим кеч,
Кечирмас кеч кечикканларни.

Кеч дафъатан келмоқда босиб,
Митти уйда жон сақлар зиё.
Мен кафтимни кўксимга босиб,
Кеч ишига турдим маҳлиё.

Кеч дилимни этди кишанбанд,
Вужудимни айлади печ-печ.
Теграмда тун, илгимда каманд,
Вақт кеч бўлди, энди бари кеч.

Абдувоҳид Ҳайит
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2017
Андижон шаҳридаги 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Илвира Пидаевна пахта йиғим-терими вақтида нафас қисишидан вафот этди. Ҳамкасбларининг айтишича, Илвира мазкур ...
20 август 2018
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов минган «Мерседес» 20 август куни Бекобод-Тошкент йўлида «Дамас» енгил автомобили билан тўқнашган. Ички ишлар ...
4 май 2022
Ҳожимурод ўз қаҳрамонликлари билан донг чиқарган, бирор ёққа борганида туғ кўтарган, атрофида от ўйнатиб, уни кузатиб борувчи ўнлаб муридсиз ...
17 январ 2021
Насафий тахаллуси билан ижод қилаётган 23 ёшли қўшиқчи Азизиддин Акмалов ўзининг маъмурий жавобгарликка тортилганини интернетда тарқалган хабарлар орқали билганини ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...