Асосий мавзулар
1 май 2018

Абдусалом Эргашев: ДХХ мени секс видеоси билан шантаж қилди

Ўзбекистонлик фаол, 72 ёшли Абдусалом Эргашев ижтимоий тармоқларда, телеграм ва мессенжер орқали тарқалган, гўёки унинг аллақайси аёллар билан ахлоқсиз тарзда «жинсий алоқа қилаётгани» акс этган видеолари юзасидан «Элтуз» нашрига изоҳ берди.

Унинг билдиришича, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари уни шантаж қилишган ва унинг «боши» ва қаердадир гапирган «сўзлари»ни ахлоқсиз секс манзараси акс этган видеога қўшиб, монтаж қилиб тарқатишган.

«Видеоларда кўринган «калла» ва «овоз» меники, лекин у ерда бўлаётган ишга менинг мутлақо алоқам йўқ», деди у «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Унинг билдиришича, бундан бир ярим ойча илгари шундай видеоларнинг иккитаси унга «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали келган.

«Биринчиси, куппа-кундуз куни, серқатнов жойда «Нексия» машинаси ичида олинган, ҳомиладорлиги 7-8 ой бўлиб қолган ёшгина қиз қип-яланғоч ҳалиги ишни қиляпти. Кимдир четда туриб бу манзарани телефонига ё камерасига оляпти. «Абдусалом ака, мана шу қизим ҳам сизники», деб қорнига ишора қилади, Абдусалом ака бизни яхши боқади, яхши қарайди, анови-манови… шунча хотини бор, дея яна ўз сўзлари билан менинг кимлигимни ифодалаяпти…

Кейин иккинчи видео келди, фақат бу сафар сўрининг устида олинган. Пастда сой оқиб турибди. Сўрида бояги иш бўляпти. Худди ўша олдинги сценарийдақа, яна ўша «Абдусалом ака», «Ҳожи ака» каби гаплар».

Учинчи видео ҳақида Абдусалом Эргашев унга ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева хабар етказганини айтади.

«Вой, Абдусалом ака! Тез баёнот бермасангиз бўлмайди! Вой, сизнинг видеоингизни чиқаришиворибди хотинингиз билан. 4 яшарми, 5 яшар ўғлингиз бўлса керак… Вой! Вой, шунақа ёмон шармандалик! Боланинг олдидаям шунақа ёмон ишни қиладими?» деяпти.

«Ҳе! Ўпкангни босиб ол. Менда унақа ўғил йўқ. Унақа иш ҳам бўлгани йўқ. Мени огоҳлантиришганди бундан, айтганман сенга олдин, дедим», дейди Абдусалом Эргашев ўз суҳбатидан иқтибос келтириб.

Эргашев узоқ вақт тинчиб кетган МХХ айғоқчиларининг бир йил бурун анча жонланиб қолишгани, унинг ортидан яна камералар билан пойлай бошлашганини билдиради.

Унинг «Элтуз»га айтишича, ўтган йил август ойида прокуратура идорасида махфий хизмат ходими у билан ғалати «суҳбат» ўтказган.

У ерда, Эргашевнинг айтишича, унинг сўзлари ва қиёфаси монтаж қилинган ахлоқсиз секс саҳнаси акс этган видеоларни кўрсатишган, компьютеридаги ахборотларни текширишган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан очилган ишга уни боғлашга уриниш бўлганини тахмин қилади ҳуқуқ фаоли. Шу боис, ўтган йили тест тариқасида ёзиш услубини текшириш учун расмийлар русча мақолалар буюртма қилишгани, бу мақолалар эса ҳеч бир нашрда эълон қилинмагани ва хотинини чақириб, у ҳақда конфиденциал ахборот олишга уринишганини эслайди.

Уни ёмонотлиқ қилиб, қасд олишларига яна бир сабаб, Эргашевга кўра, унинг «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан дўстона алоқаларини давом эттиргани ҳамдир.

Бундан ташқари, фаол унинг хавфсизлик идораси билан ҳамкорликка унамагани ҳам ундан шу тариқа қасд олинишига сабаб бўлганини тахмин қилади.

Шунингдек, Эргашевнинг «Элтуз»га билдиришича, секс видеолари билан уни шарманда қилишдан мақсад чет эл матбуотига тез-тез интервьюлар берувчи фаолнинг тилини тийдиришдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2016
Собиқ ҳарбий, истеъфодаги кекса подполковник, 77 ёшли Ботир Шерматович Тошмуҳаммедов 1976 йилдан буён мудофаа кучларига қарашли икки хонали уйида ...
7 январ 2016
Боз устига электр токи ва газ таъминотидаги узилишлар боис шифохоналардаги аҳвол оғирлашиб бораётгани тилга олинмоқда. Рассом Элсевар ўзбек касалхоналаридаги ...
18 октябр 2015
Шохрух Алибоев, 2013 йилнинг 27 июнида ота онасидан ажратилиб болалар уйига топширилган эди. +видео
3 июн 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
Блоглар
26 май 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз ...
24 май 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар «Сўнгги қўнғироқ» ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор ...
22 май 2018
Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари ...